Лондонда бу йил Рамазон ўзгача шукуҳ билан ташкил қилинган. Шаҳарнинг рамзлари бўлган Британия кутубхонаси, Трафалгар майдони ва Уэмбли стадионида ҳар кеч ифторлик дастурхони ёзилмоқда. Ифторликни “Рамазон чодири” лойиҳаси волонтёрлари ташкил қиляпти.

Мусулмон олами учун Рамазон ойи кириб келиши бу йил Буюк Британияда ҳам байрамона кайфиятда қарши олинди.

Трафалгар майдони
Фото: ramadantentproject.com

Буни “Рамазон муборак” ёзувли чироқлар билан безатилган Лондон кўчаларидан ҳам билиш мумкин.

Фото: BBC
Фото: BBC
Фото: BBC

“Рамазон чодири” лойиҳаси доирасида лондонлик мусулмонларга ифторлик дастурхонлари ёзиляпти. Рўзадорлар учун Британия кутубхонаси, Трафалгар майдони ва Уэмбли стадионида егуликлар тарқатиляпти.

Лойиҳа 7 йил олдин бир гуруҳ кўнгилли талабалар томонидан ташкил қилинган. Мақсад уйидан узоқ талабаларга ифторлик қилиб бериш бўлган. Эндиликда бу Британиядаги энг катта Рамазон хайрияларидан бирига айланиб улгурди.

Трафалгар майдони
Фото: Facebook/UK House of Lords