Яқинда ўтказилган тадқиқотлардан бирида маълум бўлдики, ёш оилалар топаётган даромадининг асосий қисмини қарз тўлашга сарфлайди. Тадқиқотни Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти ўтказган.

Унга кўра, Ўзбекистонда аҳоли ўртасида ўтказилган сўров (450 киши) натижаларига кўра, ёш оилалар (оила боқувчиси ёши ўртача 38 ёш) бошқа оилаларга нисбатан (оила боқувчиси ёши ўртача 49 ёш) даромадининг кўпроқ қисмини қарз тўлашга сарфлаётганини маълум қилган.

Бунда, респондентларнинг 18 фоизи маиший техника, 22 фоизи уй-жой, 13 фоизи автомобиль, 10 фоизи ўқиш шартнома тўлови, 11 фоизи телефон учун қарз олган. Қолган 34 фоиз респондентлар қарзи йўқлигини билдирган. Шундан, 18 фоиз респондентларда ўз жамғармалари мавжуд.

Ёш оилалар нега қарздор?

Ушбу маълумот асосида Facebook ижтимоий тармоғи фойдаланувчилари бўлган ёш оилалар фикрлари билан қизиқиб кўрдик.

“Чунки ёшларнинг талаби кўп. Катталар эса борига сабрли. Масалан, катталар ишга жамоат транспортида қатнаши, ўртача ҳажмли музлаткич ишлатиши мумкин. Ёшлар эса ўз машинаси, автомат кир машинаси, катта ҳажмли музлаткичи бўлишини хоҳлашади”.

“Кўп харажатлар дори-дармон учун қилинади”.

“Маош ва эҳтиёжлар номутаносиблиги сабаб ҳам қарздорлик келиб чиқади”.

“Ёшлар дабдабани кўпроқ яхши кўради”.

“Балки, пулни яхши бошқара олмасликдандир. Йиллар ўтгани сари бу томонлама тажриба ортиб борса керак”.

“Бизда фарзандлар эркин қўйилмайди. Тўйдан кейин эса ҳам эркинлик, ҳам оилани ҳазм қилиш қийинлашади. Ёлғиз ўзининг молиявий аҳволини тўла англаб улгурмаган ёш энди тўла оилани бошқариши керак бўлади”.

Фикр билдирганлар ёшлар орасида муддатли тўлов асосида харидни амалга оширганлар ҳам бор. Уларнинг фикрича, агар муддатли тўловдан фойдаланилмаса, керакли нарсага эришгунча йиллар ўтиб кетиши мумкин.

Ёш болалар ва аёлнинг вақтинча ишсизлиги