Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Молдова мамлакатларда ноқонуний бўлиб турган шахсларни қайтариш тўғрисида битим имзолайди
Ўзбекистон ва Молдова Ички ишлар вазирликлари ходимлари ўртасида онлайн учрашув ташкил этилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Мулоқот чоғида томонлар бир қатор масалалар, хусусан, «Ўзбекистон ҳукумати ва Молдова ҳукумати ўртасида мамлакатларда ноқонуний бўлиб турган шахсларни реадмиссия қилиш тўғрисида»ги битим лойиҳасини муҳокама қилди.
Ички ишлар вазирлиги вакиллари икки давлат қонунчилигининг ўзига хос жиҳатлари, мамлакатда доимий ва вақтинча истиқомат қилаётган хорижий давлатлар фуқаролари ҳуқуқлари, ҳуқуқбузарлик содир этганида амалдаги қонунчилик доирасида кўриладиган чоралар ва уларга кўмаклашиш имкониятлари хусусида фикр алмашди.
Учрашув якунида икки томонлама шартномавий-ҳуқуқий базани такомиллаштиришга қаратилган саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш тўғрисида келишувга эришилди.
Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026