Ўзбекистон | 13:09 / 08.04.2023
17182
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда она-бола ис газидан вафот этгани айтиляпти. Ҳодиса бўйича экспертиза тайинланди

Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсуддиновга кўра, марҳума 25 ёшда, унинг фарзанди эса 8 ойлик бўлган.

Фото: Kun.uz

Теlegramʼда номаълум аёл ва фарзандининг суратлари тарқалиб, улар ўз уйида ис газидан заҳарланиб вафот этгани хабар берилган. Ҳолат Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан ўрганилган.

Аниқланишича, 7 апрель куни соат 21:15 да Миробод туманида жойлашган уйнинг бирида 25 ёшли аёл ва унинг 8 ойлик ўғли ўлик ҳолда топилган.

“Марҳумларнинг ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади расмий маълумотда.

Аввалроқ Фарғонада икки киши, Жиззах ва Қашқадарёда тўрт киши, Самарқандда оила қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган келин-куёв, Наманганда 8 яшар бола ис газидан заҳарланиб вафот этгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид