Халқнинг «кўзини очган» лойиҳа

Сўнгги йилларда кўча-кўйда, жамоат транспортида ҳам кўпчилик «Open budget»га овоз бериш масаласини гапириб, кимлардир тарғиб қилмоқда. Лойиҳага бефарқ бўлмаганлар нима қилиб бўлса ҳам ўз қишлоғи, маҳалласидаги лойиҳа ғолиб бўлиши пайида.

Овоз бериш учун турли хил рағбатлантириш йўллари ўйлаб топилмоқда.

Бу йилга келиб жуда кўпчилик мактаблар, касалхона ва ҚВПлар нега «Open budget»га киритилгани ҳақида савол бера бошлади.

Яъни одамларимиз мактаб ва касалхоналарни давлат ўз вақтида таъмирлаб қўйиши керак-ку, деган хулосага келиши учун нақ 32 йил керак бўлди. Энди одамлар давлат бюджетидаги пуллар ўзиники эканини аста-секин англай бошлади. Тез орада одамларимиз биз интилаётган фуқаролик жамиятидаги энг асосий саволни ҳам бера бошлайди: «Хўш, бюджет пуллари қаерга сарфланяпти?»

Хуллас, «Open budget» сайти халқимизнинг асосий муаммоларини лакмус қоғозидек кўрсатмоқда: йўллар ёмон, ичимлик суви етиб бормаган, электр кўп ўчади – трансформатор ва симёғочлар керак, мактабларда ўқиш учун, касалхоналарда даволаниш учун шароит йўқ...

Лойиҳанинг ўтган икки мавсумида одамлар шунчалик кўп муаммосини ҳал қила олдики, натижада «Open budget» вирус каби жуда оммалашиб кетди. Одамлар ўз фаоллиги эвазига давлатдан аслида ўзига тегишли бўлган пулни ўз умумий муаммосини ҳал қилиш учун олиш мумкинлигига ишона бошлади.

Аммо халқнинг пули тақсимланаётган бу лойиҳадаги барча таклифларни ҳам жўяли деб бўлмайди. Қуйида мана шундай бир мисолни келтирамиз.

Тутуриқсиз уч лойиҳа

Самарқанд вилояти Пахтачи туманига «Open budget»нинг учинчи мавсуми учун жами 7,2 миллиард сўм ажратилган. Бу эса ўртача 10 та лойиҳа учун етарли пул. Яъни бир туманда лойиҳанинг бир мавсуми давомида 10 та кўча обод бўлиб қолиши мумкин, дегани. Аммо овоз бериш якунларига кўра бунақа бўлмади.

Пахтачи тумани маркази Зиёвуддин шаҳарчаси

Гап шундаки, Пахтачи туманида овоз бериш натижалари бўйича «кучли бешлик»дан биргина истироҳат паркнинг учта таклифи ўрин олган. Масалан, туман марказидаги «Зиёвуддин ёшлар боғига «Висилые горки» (