Жаҳон | 08:15 / 10.04.2023
10352
1 дақиқада ўқилади

Авдийивкадан болалар мажбурий эвакуация қилинади

Украина расмийлари Авдийивкадан болаларни мажбуран эвакуация қилмоқчи.

Фото: Reuters

10 апрелдан бошлаб шаҳарда қолган болалар Донецк вилоятидаги Авдийивкадан мажбуран олиб чиқилади, деди шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Барабаш. 

Украина Миллий полицияси маълумотларига кўра, Авдийивкада тўрт нафар бола қолмоқда, икки нафари аллақачон қидириб топилган ва оилани эвакуация қилишга кўндиришмоқда.

Аввалроқ Россия кучлари Украинанинг Запорижжя ва Херсон вилоятлари босиб олинган ҳудудларида қолган, аммо «паспортлаштиришдан» ўтмаган украиналикларга нисбатан босимни кучайтирди, дея хабар берганди Украина Қуролли кучлари Бош штаби 7 апрель куни.

Оккупацион расмийлар Россия паспортини олмаган Украина фуқароларининг ҳаракатини чеклаяпти, уларнинг шахсий маълумотларини ёзиб оляпти, яшаш жойида тинтув ўтказяпти, дейилади хабарда. 

Шунингдек, украиналиклар кириш ва чиқишни тақиқлаш, Россия паспортини олишдан бош тортган тақдирда уйидан ҳайдаб чиқариш ва хусусий мулкини мусодара қилиш, ўқувчилар эса - шаҳодатномалар берилмаслиги билан қўрқитиляпти, дейилади ҳисоботда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид