Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молдовада россияпараст «Шор» партияси раҳбари 15 йилга қамалди
Молдовалик қочоқ тадбиркор «миллиардни ўғирлаш»да айбланиб судланмоқда. Суд қарорига кўра, «Шор» Молдова давлат бюджетига деярли 5,3 миллиард леяни қайтариши керак.
Молдова пойтахти Кишинёв суди қочоқ тадбиркор ва россияпараст мухолифатдаги «Шор» партияси етакчиси Илан Шорни сиртдан 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилди, деб хабар берди Молдова президенти Майя Санду пайшанба, 13 апрель куни ўзининг Facebook’даги саҳифасида. «Илан Шор миллиардни ўғирлагани учун 15 йил қамоқда ўтади ва унинг мол-мулки мусодара қилинади, Апелляция суди шундай қарор қилди», деб ёзади у.
Ҳукмни Кишинёв апелляция суди ҳам тасдиқлаган. «Шор 15 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Маҳкум 5,2 миллиард леядан ортиқ (тахминан 288 миллион доллар) қайтариши керак», дейилади унинг сайтида.
Шорнинг ўзи бу қарорни ноқонуний деб атади. «Бугунги қарор билан расмийлар мендан норозилик ҳаракати, жамоам ва мен фуқароларнинг муносиб ҳаёт кечириши учун курашаётганим учун қасос олмоқда. Бу қарор мени умуман безовта қилмайди, бу менга умуман муҳим эмас. Мен бўйсунмайман, бу қарор амалдаги режим ўзгарганидан кейин иккинчи куни бекор қилинади», — деди Шор ўзининг Telegram-каналида.
Шор Молдова банк тизимидан республикада «аср ўғрилиги» деб аталган 1 миллиард долларни олиб чиқиб кетиш билан боғлиқ можарода айбланувчилардан бири. У 2015 йилда авж олди, Кишинёвда норозиликларни келтириб чиқарди ва икки ҳукумат ҳамда АҚШ ва ЕИни қўллаб-қувватлаган европапараст партиялар ҳукмрон коалициясининг қулашига сабаб бўлди. Кишинёвда расмийлар норозилик намойишларини Россиянинг Молдова ҳукуматини ағдариб, унинг ўрнига россияпараст ҳукумат қуриш режасининг бир қисми деб атади.
Мавзуга оид
08:52 / 25.06.2026
Руминияда Молдова билан бирлашиш бўйича қонун лойиҳаси янги босқичга ўтди
09:45 / 16.06.2026
Украина ва Молдова ЕИ аъзолиги сари яна бир қадам ташлади
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
13:41 / 18.03.2026