Қолаверса, Вейналдумнинг ўзининг илк клуби дарвозаси «тўққизлиги»га йўллаган зарбаси ҳам голга айланмади. «Фейеноорд» мухлислари учун эса ўйин ҳақиқий байрамга айланди - улар шу куни трибуналарга пуфланган ўйинчоқлар кўтариб келишганди. Бу Нидерландия класикосида «Аякс» футболчиси Классеннинг бошига қаттиқ жисм
2020 йилги пандемия чоғида «МЮ» ва «Севиля»нинг йўллари Европа лигаси яримфиналида кесишганди, ўшанда андалусияликлар ўз одатига кўра кубокни яна бир марта ютишганди. Испанларнинг ўшандаги ғалабаси (2:1) сенсация сифатида баҳоланмаганди, энди эса кучлар нисбати ўзгарган. «Қизил иблислар» яна кучли рақибга айланган, севиляликлар эса тизимли инқирозга қарши курашмоқда ва яқинда мавсумда давомидаги учинчи бош мураббий тайинланди.
Натижада инглиз клубида тўртинчи уринишда (жамоалар 2018-2019 йиллар мавсумида ЕЧЛда бир гуруҳдан ўрин олган, Испаниядаги ўйинда ҳисоб очилмаган, «Олд Траффорд»да 1:2 ҳисоби қайд этилган), Рэшфорд номаълум муддатга сафдан чиққан ҳолатда ҳам ўз мақсадига эришиш учун идеал кучлар нисбати юзага келганди. Санчонинг тезкор голи офсайда туфайли бекор қилинган бўлса, Забитцер Бруну Фернандешнинг ажойиб пасига идеал даражада очилди ва Бунуга имкон қолдирмади. Австриялик футболчи шу куни Эрик тен Хагнинг махфий қуролига айланиб, Марсиял тозалаб берган ҳудудларда очилди. Кўп ўтмай француз ҳужумчисининг ассистидан кейин Забитцер дублни расмийлаштирди.
Кейин эса Фернандеш сариқ карточка олди ва жавоб ўйинини ўтказиб юборадиган бўлди. Португалиялик футболчи «МЮ» учун қанчалик муҳимлигини — рақамлар ҳам кўрсатади. Бруну «Олд Траффорд»га келган вақтдан буён у ва фақат Месси ўз ҳисобига 50 дан ортиқ гол ва голли узатма ёзиб қўйган.
Бир ҳафтадан кейинги ўйинда Варан ҳам ўйнамаслиги мумкин, мураббий танаффусда жароҳати жиддийлашмаслиги учун уни захирага олиб, ўрнига ўйиннинг бўлажак антиқаҳрамони Магуайрни туширди. Ўйин охирида Лисандро Мартинес жароҳат олгани эса янада жиддийроқ муаммо бўлиб чиқиши мумкин. Меҳмонларнинг аргентиналик футболчилари Акуня ва Монтиэл уни майдондан кўтариб олиб чиқишди. Бу чиройли кўринади, аммо «МЮ» мухлислари учун бу лаҳза майдондаги сўнгги ижобий вазият бўлиб қолди.
Уларнинг севимлилари бу оқшом йирик ҳисобда ғалаба қозониши мумкин эди, жамоа жуда кўп вазиятлар яратди, Антонининг зарбаси устунга тегди. Лекин мезбонлар голни ўз дарвозасига уришди, 84-дақиқада Маласия ўз жамоаси дарвозасини ишғол этиб қўйди, 86-дақиқада Мартинес жароҳат олганида эса ўйинчи алмаштириш имкониятларидан тўлиқ фойдаланиб бўлинганди ва қолган вақтни 10 киши бўлиб ўтказишга тўғри келди. Де Хеа Ан-Носирининг қайтариб бўлмайдигандек туюлган зарбасини тўсиб, ғалабани сақлаб қолгандек кўринганди. Аммо у марокашлик тўпурарнинг яна бир зарбаси Магуайрнинг боши орқали йўналишини кескин ўзгартирганида иложсиз ҳолатда қолди.
Шу тариқа, бу ўйинда ақл бовар қилмас омадсизликлар туфайли кутилмаган якун рўй берди. Энди жамоа 20 апрел куни ўтказиладиган жавоб ўйинида янада қийин ҳолатга тушиб қолиши мумкин.
Массимилиано Аллегри ўйин арафасида «Спортинг» манзилига мақтовларни аямади, ўйин бошланганида эса лиссабонликлар унинг гаплари шунчаси сўз эмаслигини исботлашга киришди. «Шерлар» олдинги раундда «Арсенал»ни турнирдан чиқариб юборганди, бундай натижадан кейин эса жамоа ҳеч кимдан қўрқмаслиги тайин эди.
Туринда меҳмонлар «Ювентус»дан қизиқарлироқ кўринди, биринчи бўлим охирида Нуну Сантушнинг зарбаси бурчакни тўсган ҳимоячининг ҳаракати туфайли голга айланмай қолди. Қўшимчасига мезбонлар Шченснини ўзгартиришига тўғри келди. Кўкрагида қаттиқ оғриқ ҳис қилган дарвозабон кўзда ёш билан майдонни тарк этди. У майдондан чиқар экан, қўлини юраги жойлашган соҳага босиб турарди.
Умуман олганда, «Кекса синьора» учун уфқда ҳеч қандай яхшилик кўринмаётганди, аммо жамоа яна бир марта ўз мақсадига қандай эришишини кўрсатиб берди. Вақти-вақти билан қўпол хатоларга йўл қўйиб турадиган Адан жарима майдонига узатилган тўпга чиқишда хатога йўл қўйди, ҳимоячилар Влаҳовичнинг зарбасини қайтарган бўлса-да, қайтган тўпни мезбонлар ҳимоячиси Гатти дарвозага тўғрилаб қўйди.
Унинг «бьянконери» сафидаги илк голи жамоага еврокубокларда қаторасига 1:0 ҳисобидаги ғалабани олиб келди. Ўйин қаҳрамонлари сафига иккинчи дарвозабон Перинни ҳам қўшиш зарур. Сўнгги дақиқаларда у яқин масофадан йўлланган зарбани тўсиб, кун сейвини ижро этди, шу лаҳзанинг ўзида иккинчи зарбага ҳам тўғри реакция кўрсатди. Бу Аллегрига хос классик ғалаба бўлди, «Спортинг»да эса бурчак зарбалари чоғида ҳимояланишда муаммолар давом этмоқда. Бу мавсумда жамоа бурчак тўпларидан кейин бешта гол ўтказиб юборган, шундан тўрттаси еврокубок ўйинларига тўғри келади.
Еврокубокларда дебютант саналган Белгия жамоаси немис клублари учун ҳақиқий бош оғриғига айланди. Аввалги раундда «Юнион» амалда ўз адаши — Берлиннинг «Унион» клубини турнирдан чиқариб юборганди. Энди эса бош мураббийликка Ҳаби Алонсо келганидан кейин ўз ўйинини топиб олган «Байер» муаммога учради. Мавсумнинг биринчи қисмида хавфли ҳудудда юрган леверкузенликлар эндиликда еврокубокларга йўлланма берувчи олтиликка қайтган, жамоанинг сўнгги мағлубияти эса 19 февралга тўғри келади.
Аммо бу ўйин Европа Лигасида сафар ўйинларида бирор марта мағлуб бўлмаган (+3=1) «Юнион» сценарийси остида кечди. Белгияликлар танаффусга қадар анча шиддатли ўйин кўрсатди, иккинчи бўлим бошида эса Бонифас тўпни мезбонлар дарвозаси бурчагига жойлаштирди. Нигериялик форвард ҳайратланарли мавсум ўтказмоқда, саралаш раундида у «Буде-Глимт» учун бешта гол урганди, энди эса «Юнион» футболчиси сифатида ўзининг бу кўрсаткичини яхшилаган.
«Байер» учун қутқарувчи ролини захирадан тушган Озмун бажарди, аввалги икки ўйинда икки гол урган эронлик ҳужумчи бу сафар ўз ҳисобига ассист ёзиб қўйди. Тўпни ўзи билан жарима майдонига олиб борган Сердар уни қулай вазиятда турган леверкузенлик вундеркинд Вирцга идеал даражада етказиб берди. У сўнгги дақиқаларда қанотдан узатилган тўпни дарвозага жойлай олганида кун ўйинлари қаҳрамонига айланган бўларди. Шунга қарамай, Озмун бу ўйини билан жавоб ўйинида бошланғич таркибда тушиш имконига эга бўлиши мумкин.
Кун статистикаси
«Вест Ҳэм» ҳужумчиси Ингс фаолиятида илк бор еврокубокда (Конференциялар лигаси) гол урди.
«Фейеноорд» футболчилари жорий евромавсумда узоқ масофадан 5 бор гол уришган. Роттердамликлар бу борада «Бетис» билан биргаликда етакчилик қилмоқда.
«Фиорентина» ҳужумчиси Артур Кабрал йил бошидан буён барча турнирлар доирасида 10 гол урди. А серия футболчилари орасида у фақат «Неапол» форварди Осимҳендан ортда қолмоқда.
«Севиля» 33 йил олдин ҳам еврокубок доирасида Москванинг «Торпедо» клубига қарши ўйинда 0:2 ҳисобидан чиқиб кетганди.