10:37 / 14.04.2023
13718
Реклама

“Ўзбекинвест” компанияси “Ўзбекинвестдан суюнчи -2” акцияси ғолибларига совғаларни топширди.

Жорий йилнинг 5 апрель куни “Ўзбекинвест” компаниясининг Тошкент шаҳар филиалида “Ўзбекинвестдан суюнчи” кенг кўламли акциясининг иккинчи мавсуми ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Фото: Ўзбекинвест

“Ўзбекинвест” компаниясида суғурта полисларини расмийлаштирган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари акция иштирокчиларига айланди. Соврин жамғармаси Chevrolet Gentra автомобили, 3 та AUX кондиционери, 3 та Samsung музлатгичи, 3 та Samsung Smart TV телевизори, 2 та iPhone 13 Pro смартфони кўринишидаги қимматбаҳо совғалардан иборат бўлди.

Қорақалпоғистонлик Қосимов Аяпберген бош соврин – Chevrolet Gentra автомобили соҳиби бўлди.

– Мен “Ўзбекинвестдан суюнчи” акцияси ғолиби бўлдим. Унутилмас қувончли туйғуларни оилам билан баҳам кўриш учун бугун улар билан биргаликда келдим. Шундай улуғ кунларда бизларга шодлик улашгани учун “Ўзбекинвест” компаниясига ўз миннатдорчилигимни билираман. Сизларга доимо омад ҳамроҳ бўлсин”, - дея изоҳ берди бош соврин эгаси.

Ғолибларга совғаларни “Ўзбекинвест” компанияси бош директорининг ўринбосари А.Асатуллаев топширди ва у тадбирнинг барча иштирокчиларини қутлар экан, компания мижозларига ўз мулкини ишончли ҳимояси сифатида “Ўзбекинвест”га кўрсатилаётган ишонч учун миннатдорчилик билдирди.

“Ўзбекинвест” экспорт-импорт суғурта компанияси АЖ ахборот хизмати

Top