Қамчиқда йўл ўртасидаги темир тўсиққа урилган DAF ёниб кетди
Қамчиқ довонида DAF юк машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича расмий маълумот тақдим этди.
15 апрел куни соат 02:48 ларда Тошкент-Ўш автомобил йўлининг 225-километри, "Қўшминор" МФЙ ҳудудида ҳаракатланган, Бухоро вилояти Шофиркон туманида яшовчи фуқаро бошқарувида бўлган DAF русумли юк машинаси бошқарувни йўқотган.
Қайд этилишича, у ўрта темир тўсиққа урилиб, йўл транспорт ҳодисаси содир этиши натижасида автомашинада ёнғин келиб чиққан. Ёнғин натижасида автомашина ва уни юкхонаси тўлиқ ёниб зарарланган.
Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.
Содир бўлган ёнғин Қамчиқ Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ёнғин қутқарув экипажлари томонидан соат 03:20 да тўлиқ ўчирилган.
Мавзуга оид
12:13
Қамчиқ довонидаги йўлда қолиб кетган ҳайдовчиларга ёрдам кўрсатилмоқда
07:40 / 06.11.2024
Қамчиқ довонида кўчки содир бўлди
10:11 / 18.09.2024
Қамчиқ довонида транспорт ҳаракати вақтинча чекланяпти
13:07 / 27.07.2024