Тарихда турли авиаҳалокатлар сабабли баланд осмондан қулаб тирик қолган одамлар ҳам бор. Жумладан, 1971 йилда германиялик Юлиана Кепке самолёт ҳалокатга учрагандан сўнг уч минг метр баландликдан қулаб тушиб тирик қолади.

1972 йилда содир бўлган авиаҳалокатдан сўнг югославиялик Весна Вулович ўн минг метрдан, 1981 йилда СССРда содир бўлган авиаҳалокатдан сўнг Лариса Савицкая беш минг метрдан қулаб тирик қолишади.

Ақл бовар қилмайдиган ҳодиса: 10 километр баландликдан қулаб тирик қолган қиз

«КГБ ота-онамга жим юришни айтиб, таҳдид қилган»: авиаҳалокатдан сўнг 5 минг метрдан қулаб тушган қиз қандай тирик қолганди?

Шу билан бирга тескариси, парашют ёки параплан спорти билан шуғулланувчи спортчиларни кучли шамол баланд осмонга олиб чиқиб кетган ҳолатлар ҳам бор.

Уларнинг айримлари ҳалок бўлган, айримлари мўъжиза туфайли тирик қолган. Германиялик Ева Висниерска ана шундай ҳодисага дуч келиб, мўъжиза туфайли тирик қолганлардан бири ҳисобланади.

Ева Висниерска билан содир бўлган ҳодиса

Ева Висниерска поляк миллатига мансуб бўлиб, у 1971 йилда Полшанинг Найсе шаҳрида туғилган. Кейинчалик Ева Германияга кўчиб ўтган ва шу давлат фуқаролигини олган.

Ева ўсмир ёшида парапланда парвоз қилишга қизиқиб қолади ва улғайгач бу спорт тури билан профессионал тарзда шуғуллана бошлайди.

Аёл ўз фаолияти давомида параплан спорт тури бўйича бир неча бор Германия чемпиони бўлган. Турли халқаро мусобақаларда бир қанча совринларни қўлга киритган.

«Бир пайтлар параплан спорти билан шуғулланиш хаёлимга ҳам келмаган. Мен нима билан банд бўлишни билмасдим. Бир марта парапланда учдим ва у мени вирусдай қамраб олди. Шундан сўнг бу спорт тури ҳаётим мазмунига айланди. Энди парапланда учиш учун ҳар қандай қийинчиликларга тайёрман»,