Ўзбекистон | 10:13 / 17.04.2023
3558
2 дақиқада ўқилади

Абитуриентга учтагача лицейнинг таълим тили бир хил бўлган 1 тадан мос йўналишини танлаш имкони берилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари порталига «Академик лицейларга ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш, ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартибини такомиллаштириш ҳақида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси муҳокамага қўйилди.

Унга кўра:

  • абитуриентларга рўйхатдан ўтишда учтагача академик лицейнинг таълим тили бир хил бўлган биттадан мос йўналишини танлаш имконияти берилади;
  • абитуриент ўзи танлаган ҳудудда (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар маркази ёки Тошкент шаҳрида) ташкил этиладиган кириш тест синовларида иштирок этади.

Бундан ташқари, академик лицейларга ўқишга қабул қилишда халқаро ва республика фан олимпиадалари ғолиблари, хорижий тил сертификати мавжуд абитуриентларга имтиёзлар берилади.

Шунингдек, қарор билан тасдиқланиши назарда тутилган низомга кўра:

  • академик лицейларга умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини танлаб олиш, ўқишга қабул қилиш тартиби;
  • академик лицейларда маслаҳат кенгашлари фаолиятини ташкил этиш, ҳужжатларни қабул қилиш, имтиҳонларни ўтказиш, расмийлаштириш ва натижаларни эълон қилиш тартиби;
  • фан олимпиадалари, танловлар ғолиблари ва умумтаълим фанларини ўзлаштириш сертификатига эга бўлганлар учун имтиёзларни қўллаш;
  • академик лицей ўқувчиларининг ўқишини кўчириш, қайта тиклаш ва ўқишдан четлатиш тартиби белгиланади.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид