Бразилия президенти Украина масаласида воситачилик қилмоқчи
Луис Инасио Лула да Силванинг фикрича, Украинада тинчликка эришиш учун воситачилик гуруҳини G-20'га ўхшаш ҳолда тузиш мумкин.
Бразилия президенти Луиз Инасио Лула да Силва Хитой ва Бирлашган Араб Амирликлари (БАА) билан Россиянинг Украинага қарши агрессив урушида тинчликка воситачилик қилишни истайди. Лула да Силва ушбу ташаббусни Хитой ва БАА раҳбарияти билан муҳокама қилганини айтди. Бразилия раҳбари 16 апрель, якшанба куни инаугурациядан кейинги илк ташрифини Абу-Дабига амалга оширди.
Луланинг таъкидлашича, у Хитой раҳбари Си Жинпинг ва БАА президенти Шайх Муҳаммад бин Зоид Ол Наҳаён билан воситачилик гуруҳини тузиш ҳақида гаплашган. Уни G20'га ўхшатиш орқали шакллантириш мумкин, деб ҳисоблайди Бразилия етакчиси. «G-20 инқирозга учраган глобал иқтисодиётни сақлаб қолиш учун яратилган», - дея эслатди у. Энди «ушбу урушни тугатиш ва тинчликни таъминлаш учун бошқа турдаги G20»ни яратиш муҳим», деди Лула да Силва.
Унинг сўзларига кўра, ташаббусни аллақачон АҚШ президенти Жо Байден, Германия канцлери Олаф Шольц, Франция президенти Эммануэл Макрон ва Жанубий Американинг бир қанча давлат раҳбарлари билан муҳокама қилган.
«Европа ва АҚШ урушнинг давом этишига ўзига хос тарзда ҳисса қўшишда давом этмоқда», - деди Бразилия раҳбари. У улардан «музокаралар столига ўтириб, «етарли» дейишини талаб қилди. «Мен воситачилик ташаббуси орқали «биз катта муваффақиятларга эришамиз» деб ишонаман», дея қўшимча қилди Бразилия президенти.
Аввалроқ, 15 апрель куни Пекинга ташрифи чоғида Луис Инасио Лула да Силва Америка Қўшма Штатларини Украинага ҳарбий ёрдамни тўхтатишга чақирган эди. Вашингтон «урушни рағбатлантиришни тўхтатиб, тинчлик ҳақида гапиришни бошлаши керак», деди Лула журналистларга. Бразилия раҳбарининг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи ҳам «тинчлик ҳақида гапиришни бошлаши» лозим.
Мавзуга оид
13:09 / 03.09.2024
Бразилия Маскнинг Starlink платформасига нисбатан санкциялар билан таҳдид қилди
22:32 / 02.09.2024
Бразилияда VPN орқали Х ижтимоий тармоғига кирганлар 9 минг доллар жаримага тортилади
10:14 / 31.08.2024
Бразилия суди X платформасини блоклашга қарор қилди
22:57 / 29.08.2024