Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Рамазон ҳайити муносабати билан ўзбекистонликлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин
Фото: Kun.uz
Рамазон ҳайити муносабати билан барча ходимлар кетма-кет 3 кун дам олиши мумкин. Бу ҳақда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун дам олиш кунлари:
22 апрел — шанба;
23 апрел — якшанба;
24 апрел — душанба (кўчирилган дам олиш).
Яъни 5 кун ишловчилар учун душанба куни дам, 29 апрел — шанба эса иш куни бўлади.
Агар 22 апрел — шанба Ўзбекистон Мусулмонлари идораси уламолари хулосаси асосида Ўзбекистонда Рамазон ҳайитининг 1-куни сифатида белгиланса, 21 апрел — жума куни кундалик иш (смена) муддати барча ходимлар учун камида 1 соатга қисқартирилади.
Мавзуга оид
17:48 / 06.02.2026
ТДТ Фатво ҳайъати Рамазон ойи 19 феврал куни бошланишини белгилади
20:30 / 30.03.2025
Дунё бўйлаб Рамазон ҳайити қандай кутиб олинди – фотолар
09:43 / 28.03.2025
Рамазон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди
09:46 / 27.03.2025