Фарғона вилоятининг Ўзбекистон тумани ҳокимлигида ишловчи шахс жиноят устида қўлга олинган. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ушбу амалдорнинг жиноий режалари тўғрисида маълумот келиб тушган ва шундан сўнг тезкор тадбир ташкиллаштирилган.
12 апрель куни ИИВ Тезкор қидирув департаменти, Фарғона вилояти ИИБ Тезкор қидирув хизмати ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Ўзбекистон тумани ҳокимлигининг қишлоқ хўжалиги бўлими ер назорати инспектори ҳокимият балансида бўлган қишлоқ хўжалиги мақсадлари учун мўлжалланган ерлардан 3 гектарини очиқ электрон платформа орқали ютиб бериш эвазига тадбирга жалб этилган махсус харидордан 4 минг доллар миқдоридаги пулларни олаётган вақтида қўлга олинган.
Тўпланган ҳужжатларга асосан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Фарғона вилоят бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “а” банди ва 25-модда (Жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) орқали 211-моддаси (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Аввалроқ Самарқандда 4 гектар ерни 55 минг долларга, Ангренда 20 сотих захирадаги ер майдонини 18 минг долларга

















