Кремл: Путин Херсон вилояти ва «ЛХР»га бориб келди
Россия президенти Украина жануби ва шарқидаги босиб олинган ҳудудларга ташриф буюрди. Бу Путиннинг қўшни давлатнинг эгалланган ҳудудларига иккинчи сафари.
Россия президенти Владимир Путин Украина жанубидаги Херсон вилоятига бориб келди, дея хабар беради Кремл. У Россиянинг Украинага бостириб киришида иштирок этаётган қўшинларининг у ерда жойлашган «Днепр» гуруҳига ташриф буюрди ва ушбу гуруҳ қўмондони, генерал-полковник Олег Макаревич, ҳаво-десант кучлари қўмондони, генерал-полковник Михаил Теплинскийнинг ҳисоботларини тинглади. Бу ҳақда 18 апрель, сешанба куни Россия президентининг сайтида хабар қилинди.
Бундан ташқари, Путин ўзини «ЛХР» деб эълон қилган ҳудудда жойлашган «Восток» миллий гвардияси штабига ташриф буюрди. «Давлат раҳбари ҳарбий хизматчиларни Пасха байрами билан табриклади ва уларга совға берди», — дейилади Кремл хабарида. Ташрифлар қачон бўлиб ўтгани ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Шу йилнинг март ойида Путин аннексия қилинган Мариуполга ташриф буюриб, Украинага кенг миқёсли босқин бошланганидан бери биринчи марта бу мамлакатга ташриф буюрди. У Донбассга 18 март куни кечки пайт, Халқаро жиноий суд уни ҳибсга олиш учун ордер берганидан бир кун ўтиб келган. Кремл матбуот хизмати хабарига кўра, у Мариуполга вертолётда учган, сўнгра тунда машинада шаҳар бўйлаб ўтган ва Россия ўқлари томонидан вайрон қилинганидан кейин янги қурилган микрорайонга ташриф буюрган.
«Верстка» нашри ёзишича, Путиннинг ташрифи шаҳарда қолган аҳолининг норозилигига сабаб бўлган. У бутунлай вайрон бўлган шаҳардаги ягона янги қурилган микрорайонга ташриф буюрган.
Мавзуга оид
23:44 / 22.11.2024
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
23:01 / 21.11.2024
Путин Днепрга «Орешник» номли ўрта масофага учувчи баллистик ракета билан зарба берилганини маълум қилди
20:56 / 21.11.2024