Москвада армияга чақирилганларнинг яшаш жойи видеокузатув тизими ёрдамида аниқланяпти
Москвада ҳарбий хизматга чақирилганларнинг яшаш жойи видеокузатув тизими ёрдамида аниқланяпти. Бу ҳақда Россия ОАВ маълум қилди.

Фото: Forpost
Бундан ташқари, Россия Федерацияси пойтахти мэри Сергей Собяниннинг кўрсатмаси билан иш берувчилар ҳарбий комиссарликларга чақирилувчилар ҳақида маълумот тақдим этишни бошлади, деб хабар берди Москва ҳарбий комиссари Максим Локтев ТАСС агентлигига берган интервьюсида.
Унинг сўзларига кўра, фуқароларнинг ҳарбий комиссарликка келмаслигининг асосий сабаби рўйхатга олинган жойдан ташқарида яшашидир.
Ҳозир бу масалага Сергей Собянин ва Россия Ички ишлар вазирлигининг Москва бўйича бош бошқармаси кўмагида катта эътибор қаратилмоқда, дея қўшимча қилди Локтев.
Аввалроқ Россия президенти Владимир Путин ҳарбий хизматга мажбур бўлган шахсларнинг ягона реестрини яратиш ва электрон чақирув қоғозларини жорий этиш тўғрисидаги қонунни имзолади.
Реестр давлат ахборот ресурси маълумотлари асосида ҳарбий комиссарликлар томонидан шакллантирилади.
Ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлган шахсларга чақирув қоғози олинганлиги тўғрисида тилхат билан ёзма равишда ёки буюртма хати орқали юборилиши мумкин. Электрон чақирув қоғози давлат хизматлари сайтининг шахсий кабинетига жойлаштирилган пайтдан бошлаб топширилган ҳисобланади.
Агар чақирув қоғози ёзма ёки электрон шаклда топширилмаган бўлса, у реестрга киритилган кундан бошлаб етти кун ўтгач топширилган ҳисобланади.
Чақирув қоғози олинган кундан бошлаб 20 кун ичида ҳарбий комиссарликка келмаганларга чекловлар қўйилади. Шу тариқа, уларга якка тартибдаги тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиш, транспорт воситалари ва кўчмас мулкни рўйхатдан ўтказиш, транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи рад этилиши, кредит бериш эса тақиқланиши мумкин.
Муддатли ҳарбий хизматга чақирилиши керак бўлганлар чақирув қоғозини олган кундан бошлаб, ҳарбий комиссарликка келгунига қадар Россиядан чиқиб кета олмайди.
Мавзуга оид

11:47 / 03.06.2025
Москвада патенти бор шахс Москва вилоятида ишлаши мумкин бўлади

11:21 / 29.05.2025
Украина дрони Москвадаги кўп қаватли турар жой биносига бориб урилди

08:25 / 28.05.2025
Собянин: Москва яқинида 30 дан ортиқ дрон йўқ қилинди

20:35 / 27.05.2025