«2022 йилда икки нафар Ўзбекистон фуқароси Қозоғистонга Россия Федерацияси чегарасини Челябинск вилояти Брединский тумани орқали кесиб ўтиш учун келган. Россия «ФСБ» чегара бўлими ходимлари қоидабузарларни қўлга олди. Айбланувчиларга Россия Жиноят кодексининг 322-моддаси 2-қисми (Россия Федерацияси давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиш) бўйича жазо тайинланди», — дейилади матбуот хизмати хабарида. 

Судда маълум қилинишича, ушбу икки фуқаро ўз айбига иқрор бўлган. Бир судланувчига 1 йил муддатга манзил-колонияда ўташ шарти билан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Иккинчиси бир йил-у олти ойга озодликдан маҳрум қилинди, сабаби у Россия ҳудудида аввал жиноий жавобгарликка тортилган ва жазо ўтаган. 

Ҳукм устидан апелляция шикояти берилган.