Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ президенти ва биринчи хонимининг 2022 йилдаги даромадлари эълон қилинди
Оила қарийб 580 минг доллар даромад олган.
АҚШ президенти Жо Байден ва биринчи хоним Жилл Байден 2022 йилги федерал даромад солиғи декларациясини эълон қилди, унда жами 579 514 доллар даромад кўрсатилган.
Эр-хотин федерал даромад солиғи бўйича 137 658 доллар тўлаган. Шунингдек, улар Шимолий Виржиния жамоат коллежида дарс бергани учун олган даромадидан 29 023 доллар ва Жилл Байденнинг маошидан Виржинияда 3 139 доллар тўлаган.
Жо Байден АҚШ президенти сифатида йилига 400 минг доллар маош ва Конгресс томонидан белгиланган 50 минг долларлик устама олади.
Байденлар 2022 йилда 20 та хайрия ташкилотига 20 180 доллар миқдорида маблағ ўтказган.
2021 йилда Байденлар 610 702 доллар даромад олган эди, бу 2022 йилга нисбатан 31 минг долларга кўп.
Вице-президент Камала Ҳаррис ва унинг турмуш ўртоғи Дуглас Эмҳофф ҳам солиқ тўловларини эълон қилди. Уларнинг умумий даромади қарийб 457 минг долларни ташкил этган бўлиб, шундан 93,5 минг доллардан ортиғи даромад солиғи сифатида тўланган. Шунингдек, улар Калифорния штатида 17 600 доллар ва Эмҳофф D.C. метрополитен ҳудудида қўшимча 9 600 доллар солиқ тўлаган. 2022 йилда хайрия учун 23 минг доллар маблағ ўтказишган.
Мавзуга оид
21:46 / 25.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ савдо вакили Жеймисон Грир билан учрашди
21:30 / 25.06.2026
Ўлимга тик боққан одам – вулқон лаваси остида қолган фотограф
21:07 / 25.06.2026
Президент АҚШ Савдо вакили билан ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди
09:40 / 24.06.2026