Британия бош вазири ўринбосари буллинг бўйича айбловлар туфайли истеъфога чиқди
Британия бош вазири ўринбосари Доминик Рааб мустақил тергов томонидан тасдиқланган номақбул хатти-ҳаракатлар ва икки зўравонлик эпизодлари ҳақидаги даъволар ортидан истеъфога чиқди.
Буюк Британия бош вазири ўринбосари ва адлия вазири Доминик Рааб 21 апрель, жума куни мустақил тергов унга нисбатан икки марта зўравонлик (тажовузкор ва ноўрин хатти-ҳаракатлар) айбловлари аниқланганидан кейин истеъфога чиқишини маълум қилди.
«Адвокат Адам Толли томонидан ўтказилган терговга асосланган ҳисоботни олганимдан сўнг, мен истеъфога чиқишимни эълон қилиш учун ёзяпман. Мен тергов ўтказишга чақирдим ва агар менинг қўрқитиш ҳаракатларим ҳақида бирон бир далил топилса, истеъфога чиқишга ваъда бердим. Мен учун ўз сўзимни бажариш жуда муҳим», деди Рааб бош вазир Риши Сунакка йўллаган мактубида, собиқ бош вазир ўринбосари уни Twitter саҳифасида эълон қилди.
Раабнинг таъкидлашича, унга қўйилган саккизта айбловдан фақат иккитаси қонуний деб топилган. «Мен икки салбий хулоса зарарли экани ва ҳукуматнинг тўғри ишлаши учун хавфли прецедент яратишига ишонаман», деб ёзган Рааб, вазирлар ходимлар ишини «оқилона» танқид қила олиши кераклигини таъкидлаб. Тергов, унинг фикрича, келажакда «вазирлар устидан сохта шикоятлар»ни рағбатлантиради.
«Жаноб Толли шундай хулосага келдики, мен тўрт ярим йиллик иш фаолиятим давомида ҳеч қачон ҳеч кимга қўпол муносабатда бўлмаганман ёки бақирмаганман, ҳеч кимни қасддан камситишга интилмаганман, ҳеч кимни жисмоний қўрқитмаган», деб ёзган Рааб. У ҳаракатлари натижасида жабр кўрганлардан узр сўради. Буюк Британия бош вазири Риши Сунак ўз мактубида Раабнинг истеъфосини «чуқур афсус билан» қабул қилганини айтди.
Вазирга нисбатан биринчи «буллинг» бўйича айбловлар 2022 йил ноябрида пайдо бўлган. Раабнинг собиқ ходимларидан бири вазир «қўрқув маданияти»ни яратганини айтди. Рааб айбловларни рад этди ва тергов ўтказишни талаб қилди. Британия матбуотига кўра, камида 24 кишига тегишли жами саккизта шикоят келиб тушган.
Адвокат Адам Толли ўз ҳисоботида Рааб ташқи ишлар вазири сифатида «қўрқитувчи» ва «тажовузкор» бўлганини билдирган. Адлия вазирлигида ишлаганидан эса у «танқидий фикр-мулоҳазаларни билдиришда керак бўлгандан ёки мақсадга мувофиқ бўлганидан кўра чуқурлашиб кетган», деб ёзади Reuters.
Мавзуга оид
13:07 / 09.11.2024
Қозоғистон Британия санкцияларига дучор бўлган компаниялари ҳақида изоҳ берди
17:59 / 08.11.2024
Британияда эркак газли ичимликларга қарамликдан қутулиш учун гипноздан фойдаланди
09:05 / 07.11.2024
Қашқадарё вилояти ҳокимига Британиядан маслаҳатчи тайинланди
17:36 / 04.11.2024