Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЕИ расмийси: Украинага қарши тажовузда айбдорлар учун трибунал гибридли бўлади
Ғарб Украинага қарши тажовуз жинояти учун айбдорларни жавобгарликка тортишда “гибрид трибунал”га мойил, дейди Брюссел расмийлари. У Украина юрисдикциясини ва халқаро ҳуқуққа асосланган жараённи бирлаштира олади.
Брюссел ва G7 мамлакатлари Украинага қарши босқинчилик жинояти учун айбдорларни жавобгарликка тортишнинг энг реал истиқболи гибридли трибунал бўлишига ишонишга мойил, деди 21 апрел, жума куни ЕИнинг юқори мартабали расмийси.
Унинг аниқлик киритишича, Европа Иттифоқи халқаро ҳуқуқ соҳасидаги экспертлари фикрича, Украина юрисдикциясига асосланган халқаро трибунал бу ишда адолатни таъминлашнинг энг аниқ вариантидир. "Трибунал сиёсий императивга хизмат қилади, яъни айбдор жавобгарликка тортилади", деди расмий ва Украина Рим статутини ратификация қилиши Европа Иттифоқи учун жуда муҳим эканлигини қўшимча қилди.
2022 йил охирида Еврокомиссия Россиянинг Украинага бўлган тажовузи жиноятини таъқиб қилиш учун махсус суд яратишни таклиф қилди. Иккита вариант кўриб чиқилди: кўп томонлама шартномага асосланган махсус мустақил халқаро трибунал ёки "гибрид суд". Бундай суд Украина каби маълум бир давлатнинг миллий юрисдикциясини ва халқаро ҳуқуққа асосланган жараённи турли мамлакатлар судялари билан бирлаштириши мумкин. Россия томонидан содир этилган халқаро жиноятлар бўйича терговни Украина ва Европа Иттифоқига аъзо бошқа 14 давлат олиб боради.
Европа Комиссиясида таъкидланганидек, ҳар иккала вариантни амалга ошириш БМТ томонидан кучли қўллаб-қувватлашни талаб қилади. Бу мамлакатнинг энг юқори сиёсий ва ҳарбий раҳбарияти босқинчилик жиноятлари учун жавобгар бўлиши билан боғлиқ. Аммо у юрисдиксиядан халқаро иммунитетга эга, яъни бундай трибунал учун тажовузкор давлат бошлиғи, унинг ҳукумати бошлиғи ва ташқи ишлар вазири иммунитетини олиб ташлаш керак.
Мавзуга оид
13:30 / 17.07.2026
Евгений Хмара Украина мудофаа вазири лавозимига номзод бўлди
10:10 / 17.07.2026
МРБ раҳбари: Украинадаги фронтга келган россиялик янги аскар ўртача 20–30 дақиқа яшайди
21:37 / 16.07.2026
Сергей Корецкий Украинанинг янги бош вазири этиб тайинланди
20:14 / 16.07.2026