Украинадаги урушнинг 423-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Белгородда 20 апрел куни Россия ҳарбий самолётидан снаряд тушиб кетган жойда авиабомба топилди. Оператив хизматлар 17 та кўп квартирали уй аҳолисини эвакуация қилди ва ер остидаги снарядни олиб чиқди. Уни кейин полигонда портлатишган.
  • Володимир Зеленский Россияни «юксалтирадиган, абадийлаштирадиган, тарғиб қиладиган ёки символлаштирадиган» географик объектларга ном беришни тақиқловчи қонунни имзолади. Шунингдек, Зеленский Россия билан алоқадор бўлган 40 нафар жисмоний ва 300 дан ортиқ юридик шахсларга санкция қўллаган.
  • Россия Москвада ишлаётган тахминан 90 нафар немис дипломатларидан 34 нафарини чиқариб юборди. Россия ТИВ бу қадамни Германиядан россиялик дипломатлар «ёппасига чиқариб юборилгани»га жавоб бўлганини маълум қилди.
  • Евгений Пригожин Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков ундан ўз ўғлини «Вагнер»га қабул қилишни сўрагани — ва у ҳозирда «оддий артиллериячи сифатида ишлаётгани»ни айтди.
  • Албания бу ёзда РФ фуқаролари учун визасиз режим қўлламайди, аввалги йилларда шундай режим амал қилганди.

Бахмут узра тутун. Украина қўшини шаҳар мудофаасини давом эттирмоқда

Шаҳар учун жанг тўққизинчи ойдирки давом этмоқда. Бу ерда Украина томони ҳозирча инқирозли ҳолатни ортда қолдира олмади: Украина ҚК шаҳарнинг фақат ғарбий кварталларини назорат қилмоқда, бу ҳудуддаги гарнизон ҳам қуршовга тушиш хавфи остида.

21 апрел куни «Вагнер» ХҲК раҳбари Евгений Пригожин шаҳар тўлиқ қуршовга тушгани ҳақида гап йўқлиги ва унинг учун «оғир жанглар» давом этаётганини маълум қилди. Аввалроқ Пригожин шаҳарнинг 80 фоиз ҳудуди Россия бўлинмалари томонидан назорат қилинаётганини айтганди. Украина мудофаа вазири Анна Маляр эса Россия армияси ҳужумларни давом эттираётгани, «айрим участкаларда илгарилаётгани», аммо вазият «назорат остида қолаётгани»ни айтган.

Бахмутнинг ҳозирги кўриниши шундай. 22 апрел куни Россия мудофаа вазирлиги РФ армияси Бахмутнинг учта квартали эгаллангани (сводкада булар қайси кварталлар эканига аниқлик киритилмаган) ҳақида хабар