Форумнинг энг муҳим воқеаси сифатида замонавий архитектура ечимлари асосида бунёд этилган Ёшлар марказининг фойдаланишга топширилиши бўлди. 

“Ёшлар маркази” – замонавий кўринишга эга бўлиб, ҳар томонлама қулайликка эга, шинам, энг асосийси Ширин шаҳри ёшлари орзусидаги марказ. Ундан “Coworking”, “IT-park”, “Ахборот ресурс маркази”, “Маданият уйи”, “Book cafe” ва Ёшлар агентлиги биноси ўрин олган. Бу эса ёшларнинг ғоя ва ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, истеъдодларини намоён этишлари, билим олишлари, эркин мулоқот орқали ўзаро тажриба алмашишлари, ўйлантираётган у ёки бу масала бўйича муҳокамалар ўтказишлари учун яхши имконият дегани.

Тантанали очилиш маросими “Раҳбар ва ёшлар” учрашувига уланиб кетди. Унда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ва “Иссиқлик электр станциялари” АЖ мутасаддилари қатнашдилар.

Тадбир якунида форум қатнашчилари иштирокида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Ёшлар маркази” ҳудудига 200 тупдан ортиқ мевали ва манзаралари дарахт кўчатлари ўтқазилди.

Форум доирасида  “Спортни сев, спорт билан яша!” шиори остида “Энергетиклар марафони” ташкил этилди.