На Обама ва на Трампда йўқ самолёт

Матбуотдаги хабарларга кўра, шу пайтгача мамлакат раҳбарининг самолёти бўлмаган. Бироқ очиқ манбаларда Имомали Раҳмон бир пайтлар Ту-154 учоғидан фойдалангани ҳақида маълумот бор. Аммо бу ҳаво кемаси президент самолёти сифатида неча йил давомида хизмат қилгани номаълум.

Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Имомали Раҳмон Somon Air авиакомпаниясининг тижорий рейсларидан фойдаланиб келгани айтилади. Президент учун Boeing 737-800 русумидаги учоқ махсус захирага олинган.

«Одатда давлат раҳбарлари шахсий учоқларида учишади. Бироқ Тожикистон президенти ҳалигача бундай имтиёз, устунликни ўзига раво кўрмайди, бу Тожикистон учун ортиқча харажат деб ҳисоблайди”, дея Тожикистон президенти матбуот хизмати раҳбари Абдуфаттоҳ Шарифзодадан иқтибос келтирганди Asia Plus нашри 2013 йилги хабарида.

Фото: Ўзбекистон президенти матбуот хизмати

Тожикистоннинг 28,5 йиллик президентининг ҳаётга қарашлари ўзгарган чоғи дунёдаги энг қиммат президент лайнери дея эътироф этилган