Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқаруви хусусий секторга топширилади
Халқаро конгресс марказида Иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми бошланди. Унинг ялпи мажлисида президент Шавкат Мирзиёев нутқ сўзлади.
Маълум қилинишича, яқин-яқингача иқтисодиётнинг муҳим тармоқлари фақат давлат корхоналаридан иборат эди.
Ислоҳотлар натижасида олдинлари “ёпиқ” бўлган тармоқларга хусусий инвестициялар фаол кириб келмоқда. Аввал 100 фоиз давлат тармоғи ҳисобланган авиация соҳасида хусусий секторга кенг йўл очилди.
“Биз транспорт соҳасида рақобат муҳитини яратишга қаратилган ислоҳотларни давом эттирамиз. Бу йил Андижон, Наманган, Бухоро ва Урганч аэропортлари бошқарувини ҳам хусусий секторга топширамиз.
Темирйўл соҳасида ҳам катта ўзгаришларни бошлаяпмиз ва бунда инвесторлар фаол иштирок этишларини сўраб қоламан”, - деди президент.
Шу билан бирга, тез ўсиб келаётган IT, туризм, таълим, тиббиёт каби соҳаларда Ўзбекистон минтақавий ҳабга айланиб бораётгани ҳам бу йўналишдаги катта имконият.
Бу йил давлат-хусусий шерикликни жорий қилиш бўйича 14 миллиард долларлик алоҳида дастурлар халқаро молия институтлари кўмагида ишлаб чиқилди. Булар давлат учун муҳим бўлган транспорт, коммунал ва сув хўжалиги, соғлиқни сақлаш каби тармоқларни қамраб олади.
Мавзуга оид
20:43 / 15.06.2026
Хориждаги бизнесга 200 минг долларгача инвестиция киритишга рухсат берилди
15:29 / 13.06.2026
Сенат Тошкент халқаро молия маркази тўғрисидаги қонунни рад этди
11:55 / 12.06.2026
Наманганда “чемпион” тадбиркорлар ва йирик инвестиция лойиҳалари қўллаб-қувватланади
10:50 / 12.06.2026