14:39 / 27.04.2023
5801

Лондон: Россия кучлари ЗАЭС реакторларида мудофаа позицияларини ўрнатди

Украинадаги уруш бўйича вазиятга бағишланган навбатдаги шарҳда Британия Мудофаа вазирлиги март ойидаги сунъий йўлдош суратларига эътибор қаратди.

Фото: Picture Alliance

Улардан хулоса қилиш мумкинки, россияликлар Запорижжя атом электр станцияси реакторларининг бир нечта биноларида мудофаа позицияларини ўрнатмоқда

Суратларда бир нечта реакторларнинг томидаги қум қоплари акс этган, дея қайд этилади Twitter’да эълон қилинган шарҳда. 

Бу - реактор бинолари тактик мудофаа режасида ҳисобга олинаётганининг биринчи белгисидир, дея маълум қилди Лондон. 

Британия идораси бу ҳаракатларда Россия қўмондонлигининг Украина Қуролли кучлари томонидан амалга оширилиши кутилаётган қарши ҳужум олдидан хавотирини кўрмоқда. 

Қайд этилишича, ушбу ҳолат жанговар ҳаракатлар пайтида ЗАЭСга зарар етказиш хавфини оширади, аммо реакторларга фалокатли зарар етиши эҳтимолдан йироқ, сабаби Запорижжя атом электр станцияси конструкцияси жиддий мустаҳкамланган, дейилади баёнотда.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top