Ўзбекистон | 10:21 / 27.04.2023
5897
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади 

Бугун, 27 апрел куни президент Шавкат Мирзиёев иккинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этади. 

Фото: Президент матбуот хизмати

Президент матбуот хизмати хабарига кўра, давлат раҳбари форумнинг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди. 

Сессияда Ислом тараққиёт банки президенти Муҳаммад бин Сулаймон ал-Жассир, Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси - президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаров, БМТ бош котибининг ўринбосари Ольга Алгаерова, Бирлашган Араб Амирликлари энергетика ва инфратузилма вазири Сухайл ал-Мазруий, Венгрия иқтисодий ривожланиш вазири Мартон Надь, ACWA Power компанияси бошқаруви раиси Муҳаммад Абдулла Абунайян ҳам қатнашади. 

Сессияга Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг коммуникация масалалари бўйича директори Жонатан Чарльз модераторлик қилади.

Давлат раҳбари форум доирасида қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиши ҳам режалаштирилган.

Тадбирда 70 мамлакатдан келган 2,5 мингга яқин ишбилармон доиралар ва банк-молия соҳаси вакиллари иштирок этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид