Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Қирғизистон билан кооперация лойиҳаларини тезлаштириш зарурлигини таъкидлади
Тошкент инвестиция форуми дастури доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон вазирлар маҳкамаси раиси – президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди.

Ўзбекистон-Қирғизистон кўп қиррали ҳамкорлигига оид амалий жиҳатлар муҳокама қилинди.
Икки томонлама муносабатларнинг бугунги юксак даражаси мамнуният билан қайд этилди. Жадал мулоқотлар давом эттирилмоқда, муҳим иқтисодий лойиҳалар ва гуманитар дастурлар амалга оширилмоқда.

Яқинда Ўш шаҳрида Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги театрнинг янгиланган биноси тантанали очилди, Қўқон шаҳрида эса спортчиларнинг спартакиадаси муваффақиятли ўтказилди. Ҳудудлар форуми ва Авлодлар учрашувини ўтказишга пухта тайёргарлик кўрилмоқда.

Давлат раҳбари автомобилсозлик, энергетика, транспорт инфратузилмаси, пойтахтларда савдо уйларини очиш бўйича кооперация лойиҳаларини тезлаштириш зарурлигини таъкидлади.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
21:06 / 07.07.2026
Қирғизистонда учиш чоғида самолётнинг шассиси синди
20:20 / 06.07.2026
Қирғиз-ўзбек чегарасида коррупцияга қарши махсус операцияда ўнлаб ходимлар ушланди
22:31 / 02.07.2026