Россиялик ҳарбийлар 28 апрелга ўтар кечаси Украина бўйлаб навбатдаги ракета зарбалари сериясини амалга оширди. Днипропетровск, Черкасс ва Киев областлари, жумладан Киев шаҳрига зарбалар йўлланган. «Укрэнерго»дан хабар қилишларича, зарбалар энергетика объектларига келмаган ва электр энергияси истеъмолида чекловлар киритилмайди. Украина қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужнийнинг маълум қилишича, Россия жами 23 та қанотли ракета учирган, шундан 21 таси уриб туширилган. Унинг маълумотига кўра, зарбалар Каспий денгизи акваториясидан туриб Ту-95 русумли бомбардимончилар орқали йўлланган.

Бундай ёппасига ҳужум сўнгги бор 9 март куни кузатилганди. Ўтган ой бошида Украина шаҳарлари Брянск областидаги диверсияга жавобан ўққа тутилганди. Ўшанда Залужний россиялик ҳарбийлар қуруқлик, денгиз ва ҳаводан жами 81 ракета учиргани ҳақида маълум қилганди.

Черкасс областидаги Уман шаҳрида ракета тўққиз қаватли уйга келиб урилган. Натижада, расмийларнинг сўнгги маълумотларига кўра, 21 киши ҳалок бўлган, шундан уч нафари болалар, 18 киши яраланган. Ички ишлар вазири Игор Клименконинг маълум қилишича, қутқарув амалиёти камида бир кун давом этади. Клименконинг маълумотига кўра, яқин атрофда жойлашган яна ўнта кўп квартирали уйлар, шунингдек, 30 га яқин автомобиллар шикастланган. Шаҳарда уч кунлик мотам эълон қилинган, барча кўнгилочар тадбирлар номаълум муддатга қолдирилган.

Уманда кўп қаватли уй подъезди қулаган жойда харобалар остида қолганларни қидиришмоқда

Гўдакнинг ўлими ҳақидаги маълумотни Украина президенти офиси маслаҳатчиси Даря Заривна ҳам тасдиқлаган. «У 3-4 ёшларда бўлган. Ҳеч кимга ҳеч қандай ёмонлик қилмаган гўдак. Мен буни ақлимга сиғдира олмаяпман», дея ёзган у ўз телеграм-каналида.

Днипрода хусусий турар жойлардан бири вайрон бўлган. Натижада, регион раҳбари Сергей Лисакнинг маълум