Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев ёзда Италияга ташриф буюриши режалаштириляпти
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев июн ойида Италияга ташриф буюришни режалаштирмоқда, дея маълум қилди Италия мудофаа вазири Гуидо Крозетто.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ёзда Италияга ташриф буюради. Бу ҳақда 26 апрел куни Тошкентга ташриф буюрган Италия мудофаа вазири Гуидо Крозетто Италиянинг Vista агентлигига маълум қилди.
Унга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Италия президенти Сержио Маттарелла, бош вазир Жоржа Мелони ва ташқи ишлар вазири Антонио Тажани билан музокаралари режалаштирилган.
Гуидо Крозетто Ўзбекистон президентининг Римга ташрифи мамлакатлар ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликнинг янги босқичини бошлашини таъкидлади.
Италия мудофаа вазири Ўзбекистонга ташрифи доирасида мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов ва мамлакат президенти билан учрашди.
Мавзуга оид
20:51 / 19.06.2026
«Италия ва мен ҳеч қачон ёлвормаймиз» - Мелони Трампга кескин эътироз билдирди
10:10 / 18.06.2026
Ўзбекистонлик шифокорлар Италияда 5 минг еврогача маош олиши мумкин
11:00 / 10.06.2026
Париж исроиллик вазирга қарши санкциялар жорий қилди
22:05 / 29.05.2026