«Навалнийни озод этинг!» — Жуд Лоу, Жоан Роулинг, Бенедикт Камбербэтч ва бошқа ўнлаб машҳурлар Путинга очиқ хат ёзишди
|19:13 / 29.04.202313 7047 мин
Дунёнинг 130 дан ортиқ таниқли маданият арбоблари — Нобел мукофоти совриндорлари бўлган ёзувчилар, актёрлар, тарихчилар ва жаҳон маданиятининг таниқли намоёндалари Алексей Навалнийга тиббий ёрдам кўрсатилиб, озодликка чиқарилишига чақиришди.
Фото: Евгений ФельдманФото: Евгений Фельдман
Машҳурлар Россия президенти Владимир Путиндан қамоқ жазосини ўтаётган мухолифатчи Алексей Навалнийга тиббий ёрдам кўрсатиш ва унинг озод этилишига кўмаклашишни сўради.
2023 йилнинг 28 апрели
Президент В. Путинга
Биз Сизга шусиз ҳам аллақачон маълум бўлган фактлар ҳақида ёзмоқдамиз: Алексей Навалний Сизнинг мамлакатингиздаги энг қатъий тартибли колонияларидан бири бўлмиш ИК-6 колониясида сақланмоқда. Уни яна ва яна карцерга, вентиляцияси йўқ, ит уйи катталигидаги бетон кубга, бир кишилик камерага қамаб қўйишяпти. Унга қариндошларининг ташрифи ва телефон қўнғироқлари тақиқланган, адвокатлар унинг олдига кира олмайди. Ҳарорати юқори бўлишига қарамай, кун бўйи тик оёқда туришга мажбурлашяпти.
Биз 600 нафар россиялик шифокорнинг Алексей Навалний зудлик билан мустақил тиббий ёрдам олиши лозимлиги ҳақидаги талабларига ўз овозимизни қўшамиз. 100 нафар россиялик ҳуқуқшунос ва 100 нафар ҳудудий депутатлар ҳам Навалнийга нисбатан қўлланаётган қийноқларга чек қўйиб, унга тиббий ёрдам кўрсатишни талаб қилишмоқда.
Навалний ҳеч қачон мустақил ва адолатли суд томонидан қабул қилинмайдиган айбловлар билан қамоқ жазосини ўтамоқда. Биз Германия ҳукумати, АҚШ ва Европа Иттифоқи расмийларининг уни зудлик билан озод этишни талаб қилиш чақириғини қўллаб-қувватлаймиз. Бу сизнинг ихтиёрингизда.
Мурожаатни Нобел мукофоти совриндорлари Светлана Алексиевич, Марио Варгас Лиоса, Жон Максвелл Кутзее, Герта Мюллер, Ўрхон Памуқ ва Олга Токарчук, ёзувчилар Жоан Роулинг, Жонатан Франзен, Энн Эпплбаум ва Маргарет Этвуд, драматург Том Стоппард, раққос Михаил Баришников, тарихчи Тимоти Снайдер, рассом Арт Шпигелман, актёрлар Дэвид Духовни, Бенедикт Камбербэтч, Жуд Лоу, Жан Рено, Ванесса Редгрейв ва бошқалар, жами - 131 нафар фан ва маданият арбоблари имзолаган.
Майкл Абрамович, Freedom House президенти
Жей Жей Абрамс, режиссёр, композитор
Пейдж Александр, Картер Маркази бош директори
Светлана Алексиевич, журналист, ёзувчи, адабиёт бўйича Нобел мукофоти лауреати