Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Озиқ-овқат соҳасини субсидиялаш бўйича республика комиссияси ташкил этилади
Вазирлар Маҳкамасининг "Аграр ва озиқ-овқат соҳалари учун субсидиялар ажратиш тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Ўзбекистон қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган стратегиясини амалга ошириш бўйича мувофиқлаштирувчи кенгаш (Мувофиқлаштирувчи кенгаш) ҳузурида аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялаш бўйича республика комиссияси ташкил этилади (Республика комиссияси) ва унинг таркиби тасдиқланади.
Республика комиссиясининг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланади:
- аграр ва озиқ-овқат соҳаларини субсидиялашнинг устувор йўналишларини белгилаш, шу жумладан самарадорлиги паст бўлган субсидия турларини бекор қилиш ва унинг янги турларини жорий қилиш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- тасдиқланган дастурлар ва “йўл хариталари”нинг ижроси бўйича масъул вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари, тижорат банклари раҳбарлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши Раиси ва вилоятлар ҳокимларининг ҳисоботларини олиш ва таҳлил қилиш, умумлаштирилган маълумотларни Мувофиқлаштирувчи кенгашга киритиш.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги вазирликнинг марказий аппарати тузилмасида аграр ва озиқ-овқат соҳалари учун ажратилаётган субсидияларни мониторинг қилиш ва баҳолаш тизимини жорий этади.
Бунда:
- аграр соҳанинг барча йўналишларига ажратилаётган субсидиялар тўғрисида маълумотларни тўплаш;
- давлат бюджетидан ажратиладиган субсидияларни таҳлил қилиш ва улардан самарали фойдаланиш, натижадорлик ва самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш бўйича ҳисоботлар тайёрлаш;
- келгусида давлат бюджетидан ажратиладиган субсидияларнинг истиқболли йўналишларини белгилаш бўйича илмий асосланган таклифлар ишлаб чиқиш;
- ишлаб чиқилган таклифлар ва ҳисоботларни республика комиссиясига киритиб бориш назарда тутилади.
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги “Агросубсидия” ахборот тизимида маълумотлар билан алмашиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг давлат имтиёзлари ягона электрон платформаси (subsidiya.mf.uz) ва UzASBO дастурий мажмуаси билан ўзаро интеграциялашувини амалга оширади.
Белгилаб қўйилишича:
а) барча турдаги субсидиялар (сувни тежайдиган суғориш технологияларини жорий этиш ҳолатларидан ташқари) “2+1” тамойили асосида жорий этилади. Бунда, субсидия дастлабки икки йил давомида тақдим этилади ва уни баҳолаш натижалари бўйича самарадорлик кўрсаткичлари ижобий деб топилганда, субсидиянинг амал қилиш муддати қўшимча бир йилга узайтирилади;
б) қуйидаги ҳолларда субсидиялар улар ажратилган кундан бошлаб Марказий банкнинг асосий ставкасида ҳисобланган фоиз тўловлари (пеня) билан субсидия олувчилардан қайтариб олинади:
- тақдим этилган субсидиялардан мақсадсиз фойдаланилганда;
- субсидияларни қўллаш шартларига риоя этилмаганда;
- субсидия олиш учун сохта ҳужжатлар тақдим этилганда;
- Бунда, ҳисобланган фоиз тўловлари (пеня) миқдори берилган субсидия миқдорининг ярмидан кўп бўлмаслиги шарт;
- Субсидия ажратилган ер майдонлари тўғрисидаги маълумотларни Қишлоқ хўжалиги геопорталида очиқ ва шаффоф юритиш учун субсидия олиш учун талабгорлар томонидан ер майдонларига тегишли кадастр рақамлари, субсидия ажратилган ер майдонининг контур рақамларини қишлоқ хўжалиги туман (шаҳар) бўлимлари томонидан “Агросубсидия” АТга киритиш талаби жорий этилади.
Мавзуга оид
16:15 / 22.06.2026
“Қуёшли хонадон” доирасида фуқароларга пул тўланмаяпти. Расмий идоралар сукутда
10:45 / 17.06.2026
Муддати ўтган маҳсулотларни сотганлик учун жарималар оширилиши мумкин
16:35 / 15.06.2026
«Сотилган товар қайтариб олинмайди». Бу қонуний талабми?
13:31 / 13.06.2026