Манба: Путин Бахмут эгалланса, урушни тўхтатиши мумкин
Россия Бахмутни Украинанинг қарши ҳужуми бошлангунига қадар эгаллашни мақсад қилган.
Москва Бахмутни босиб олиш учун навбатдаги дедлайнни белгилаган - 9 май. Шундан кейин, версиялардан бирига кўра, Россия президенти Владимир Путин «махсус ҳарбий амалиётнинг барча мақсадларига эришилгани», «украин армияси мағлуб этилгани»ни айтиб, «ғалаба оҳангида» уруш якунлангани ҳақида эълон қилиши мумкин. Бу ҳақда РБК-Украина нашрида эълон қилингна «Урушнинг уч сценарийси. Украинанинг ҳужуми нима учун бурилиш нуқтасига айланиши мумкин?» сарлавҳали материалида айтилган.
Нашр суҳбатдошларининг тан олишича, бунда маълум даражада мантиқ бор. Гап шундаки, россияликлар Бахмутни эгаллаганидан кейин юриш қилишда давом эта олиши факт эмас. Ўтган йил ёзида Северодонецк агломерацияси учун машаққатли жанглардан кейин россияликлар бир неча ой давомида ҳаракатдан тўхтаб қолганди. Кузда Украинанинг қарши ҳужуми бошлангач эса Россия фақат босиб олинган ҳудудларини бой бера бошлади. Яъни Москва томонидан «урушнинг тугаши» улар эгаллаган ҳудудларида мустаҳкам жойлашиб олишга уриниш бўлади.
Агар Россия Украина қуролли кучларининг ҳужумига қадар уруш якунлангани ҳақида эълон қилса, жаҳон етакчилари Киевни ҳарбий амалиёт ўрнига музокараларни бошлашга кўндира бошлаши мумкин. Қолаверса, ҳозирнинг ўзида Украина ён бериши эвазига тинчлик ўрнатилишини хоҳловчи сиёсатчилар сони ортиб бормоқда.
Агар Кремл урушни якунлаш ва музокаралар бошлаш истагини билдирса, тинчликпарварлар доираси фақат кенгаяди. Айнан шунинг учун Украинанинг вазифаси - Бахмут мудофаасини тутиб туриш ва ўз қарши ҳужуми бошлангунига қадар Москва қандайдир «ғалаба»га эришишига йўл қўймаслигини таъминлаш ҳисобланади.
Украина қуруқлик кучлари қўмондони генерал-полковник Олександр Сирский душман Бахмут йўналишига «Вагнер»нинг янги штурм гуруҳларини, бошқа хусусий компаниялар жангчиларини, десантчиларни ташламоқда.
Украина ҚК Шарқий қўшинлар гуруҳи спикери Сергей Череватийнинг хабар қилишича, Бахмут йўналишида 25 мингдан ортиқ россиялик жанг қилмоқда.
Аммо улар Бахмутни эгаллашга муваффақ бўлмади, Украина қуролли кучлари эса айрим участкаларда муваффақиятли қарши ҳужумлар уюштирмоқда.
Миллий гвардия спикери Руслан Музичук Украина шарқида фронтнинг айрим участкаларида жанглар минимал масофада кечаётганини айтган. Гап 100 метр, айрим ҳолатларда 50 метр масофа ҳақида кетмоқда.
2 май куни ҳам Олександр Сирский украин ҳарбийларининг Бахмут атрофидаги позицияларига ташриф буюрган.
«Биз командирлар билан биргаликда самарали мудофаани таъминлаш ва душманга максимал даражада йўқотишлар етказишга қаратилган бир қатор зарур қарорларни қабул қилдик», — дея қайд этган у.
У Украина мудофаа амалиётини бажариш ва мамлакат шарқида РФ қуролли кучларини тўхтатиб туришда давом этиб, бу орқали захира кучлар тайёргарлик кўриши учун вақтдан ютиб бераётганини таъкидлаган.
Мавзуга оид
07:54
Украина Жаҳон банкидан деярли 5 млрд доллар олади
23:44 / 22.11.2024
Путин «Орешник» ракеталари қуролланишга қабул қилиниши ва серияли ишлаб чиқарилишини эълон қилди
21:54 / 22.11.2024
«Крепкий орешник»: Путин тутиб қолиш имконсиз эканини айтган янги ракета ҳақида нималар маълум?
20:12 / 22.11.2024