Тошкент Кимё Халқаро университетида Muhandis - D лойиҳасининг кўргазмаси бўлиб ўтди
Тошкент Кимё халқаро университетида апрел ойи муҳандислар ойи ҳисобланади. Университет мутасаддилари ташаббуси билан ушбу ойда “Muhandis - D” лойиҳасининг кўргазмаси бўлиб ўтади. Анъанавий тарзда ташкил қилиниб келинаётган ушбу кўргазмада талабалар йил давомида ишлаган лойиҳалари билан бирга ўз қобилиятлари ва ижодкорликларини намойиш этиш имкониятига эга бўлишади.
Эътиборли жиҳати, талабалар янги технологиялар, машиналар ва тизимларни лойиҳалашда экологик муаммолар ва жамиятнинг оғриқли масалаларига ечим беришга интилишган. Масалан, “Led bike vest” қурилмасининг асосий мақсади велосипедда кетаётган инсон ортидан ҳаракатланаётган объектга ўзининг ҳаракатини олдиндан маълум қилиш ва шу орқали йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бўлган. Яна бир лойиҳа мақсади “Wire insulation machine” ушбу қурилма ёрдамида ижтимоий ҳаётимизда ёки саноатда турли хил очиқ симларни изоляция қилиш жараёнини тўлиқ автоматлаштириб инсонлар юмушини енгиллаштириш бўлган.
“Pelton turbine” номли лойиҳа эса тоғ ва тоғолди ҳудудларда яшовчи аҳолини мўътадил электр энергия билан таъминлаш учун қулай бўлган микро ГЭС ҳисобланади. Сув миқдори кам бўлган аммо баланд тоғ ёнбағридан оқиб келадиган дарё ва чашмалар учун айнан Пелтин турбинаси жуда мос келади. Бу турдаги турбиналарнинг фойдали иш коэффициенти 85% гача етади ва қурилма катталигига қараб чиқарадиган электр қуввати 2кW дан 2МW гача етади. Бу технология дунёга маълум бўлганлиги учун умумий таннархи қолган энергия манбаларига нисбатан арзонроқ ҳисобланади. Қуйидаги қурилма илмий мақсадда қилинган бўлиб талабаларга дарс давомида турбиналарнинг ишлаш механизмини ёритиб бериш учун ясалган.
Кўргазма якунида ҳакамлар лойиҳаларни бир нечта мезонлар асосида баҳолашди. Шунингдек, 1-, 2-, 3-ўрин соҳибларига университет маъмурияти томонидан сертификат ва пул мукофотлари топширилди.
Университетнинг расмий сайти ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари:
Web-page: www.kiut.uz
Telegram: https://t.me/kiut_official
Facebook: https://www.facebook.com/kiut.uz
Instagram: https://instagram.com/kiut.uz_rasmiy_kanal
Реклама
Мавзуга оид
17:00 / 04.11.2024
Тошкент Кимё халқаро университети Япония билан ҳамкорликни йўлга қўйди
19:00 / 28.08.2024
Тошкент Кимё халқаро университетида қабул давом этмоқда
15:00 / 27.05.2024
Тошкент Кимё халқаро университетида янги йўналишдаги “Art Engineering” кўргазмаси бўлиб ўтди
19:00 / 24.04.2024