Еврокомиссия ўқ-дорилар ишлаб чиқариш учун 500 млн евро ажратяпти
Европа комиссияси Европа кенгашининг 20 мартдаги қарорига мувофиқ ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги қарорни (ASAP) тасдиқлади.
Унинг мақсади - Украинани артиллерия снарядлари ва ракеталари билан таъминлаш, шунингдек, Европа Иттифоқига аъзо давлатларнинг арсеналларини тўлдиришдир.
Қарор Европа Иттифоқининг ишлаб чиқариш қувватини ошириш ва Европа мамлакатларида ўқ-дорилар ва ракеталар, шунингдек, уларнинг бутловчи қисмларининг ҳозирги тақчиллиги муаммосини ҳал қилишга қаратилган.
“Европада юқори шиддатли можаролар қайта бошлангани муносабати билан, бу маҳсулотларнинг етарли миқдорда ўз вақтида сотилиши бизнинг хавфсизлигимиз ва Украинани қўллаб-қувватлаш борасидаги давомий саъй-ҳаракатларимиз учун жуда муҳим”, — дейилади Европа комиссияси ўз веб-сайтида эълон қилинган баёнотда.
Брюссел бу мақсадда турли манбалар, жумладан, Европа мудофаа жамғармаси маблағларини қайта тақсимлаш орқали 500 миллион евро ажратишни таклиф қилди.
Мавзуга оид
22:56 / 29.10.2024
Еврокомиссия Хитой электромобилларига 35 фоизгача бож жорий этишни маъқуллади
09:10 / 26.10.2024
Еврокомиссия раҳбари Сербия бош вазири билан учрашувни бекор қилди
22:58 / 25.10.2024
ЕИ ва Хитой электромобилларга жорий этилган божлар масаласига ечим топмоқчи
15:30 / 23.10.2024