Тел-Авивдан Самарқандга илк тўғридан тўғри чартер рейси амалга оширилди
Ўзбекистон ва Исроил ўртасидаги ҳаво қатновлари тарихида илк бор Тел-Авив – Самарқанд йўналиши бўйича чартер рейс очилди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Ҳаво қатнови Qanot Sharq авиакомпанияси томонидан амалга оширилди. Бортида 150 нафар йўловчи бўлган лайнер Тел-Авив вақти билан соат 10:10 да (Тошкентда 12:10) ҳавога кўтарилди ва Самарқандга маҳаллий вақт билан соат 17:00 да етиб борди.
Авиакомпания ўз фаолиятини 1998 йилда бошлаган. Ўтган йиллар давомида авиакомпания ривожланиб борди ва муваффақиятли йўловчи ва юк ташувларини амалга оширди.
Бугунги кунда Qanot Sharq авиакомпанияси нафақат ички, балки халқаро рейсларни ҳам амалга оширувчи тўртта самолёт эга.
Парвознинг очилиш маросимида Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчиси Феруза Маҳмудова, шунингдек, Исроил расмий, жамоат ва ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этди.
2018 йил февраль ойидан бошлаб Ўзбекистон Исроил фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режимни жорий қилди. 2022 йил давомида мамлакатимизга 12 мингга яқин исроиллик сайёҳ келган.
Мавзуга оид
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024
Самарқандда автобус салонини аёллар ва эркаклар учун ажратган ҳайдовчига чора кўрилди
11:44 / 31.10.2024