ЕИ Украина учун ўқ-дориларни биргаликда харид қилишга келишиб олди
ЕИ мамлакатлари элчилари Украина учун биргаликда ўқ-дорилар сотиб олиш бўйича муросага келишди: ЕИ аъзолари “ЕИ ёки Норвегияда якуний йиғилган” снарядлар ва ракеталарни сотиб олишади”, деб хабар берди DW Брюсселда.
Украина учун биргаликда ўқ-дорилар харид қилиш ва Европа давлатлари армиялари захираларини 1 миллиард еврога тўлдириш қарори 3 май, чоршанба куни Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари даражасида маъқулланди.
Муроса матни шуни кўрсатадики, ушбу дастур доирасида ЕИ давлатлари тўлиқ Европа Иттифоқи мамлакатларида ишлаб чиқарилган, шунингдек, "ЕИ ёки Норвегияда йиғилган" артиллерия снарядлари ва ракеталарини сотиб олади, деди Брюсселдаги расмий DW нашрига.
Аввалроқ, қўшма харидлар режасини тасдиқлаш Франция томонидан тўсиб қўйилгани маълум бўлиб, у ўқ-дориларни ишлаб чиқариш ва етказиб беришнинг барча занжирлари Европа бўлишини таъкидлаганди. Мисол учун, агар ишлаб чиқариш Европа Иттифоқи давлатларидан бирида жойлашган бўлса ва порох Жанубий Кореяда ишлаб чиқарилган бўлса, Париж буни номақбул деб ҳисоблайди.
Бу Украинани снарядлар ва ракеталар билан зудлик билан таъминлаш, шунингдек, ЕИга аъзо давлатларнинг ўз захираларини тўлдириш учун мўлжалланган Брюссел режаси иккинчи қисмидир. Биринчи қисм Европа Иттифоқи мамлакатлари захираларидан аллақачон мавжуд бўлган ўқ-дориларни Киевга зудлик билан етказиб беришни, иккинчиси - Украинани янада таъминлаш ва захираларни тўлдириш учун қўшма харидларни ўз ичига олади. Еврокомиссия дастлабки икки босқич учун бир миллиард евро ажратишни таклиф қилди, унинг биринчи босқичи аллақачон ЕИ кенгаши томонидан маъқулланган.
Келишувнинг расмий варианти 4 май куни кечқурун қабул қилинади ва 5 май куни эълон қилинади, деб хабар берди DW Брюсселда.
Аввалроқ, 3 май куни Еврокомиссия Европа Иттифоқининг ишлаб чиқариш қувватини ошириш ҳамда ўқ-дорилар, ракеталар ва уларнинг таркибий қисмлари тақчиллигини бартараф этишга қаратилган ўқ-дорилар ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш бўйича қонунчилик таклифини маъқуллаган эди.
Мавзуга оид
21:11
Россия Курск областига ҳужум учун 50 минг кишилик қўшин тўплади — NYT
21:05
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
19:02
The Guardian: Буюк Британия ҳукумат алмашганидан кейин Украинага ракеталар етказишни тўхтатди
13:30