Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон йирик шаҳарлари Европа шаҳарлари қаторида яшил қопламалар тизимига киритилади
Швейцарияга ташриф давомида Ўзбекистон табиат ресурслари вазири Азиз Абдуҳакимов ҳамда БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) ижрочи котиби, БМТ бош котиби ўринбосари О.Алгаерова, ЕИК Атроф-муҳит департаменти директори М.Кайнер, ЕИК минтақавий маслаҳатчиси С.Раднаарагчаа ва Ҳавонинг узоқ масофаларгача трансчегаравий ифлосланиши тўғрисидаги конвенция (Ҳаво конвенцияси) котиби А.Караджова ўртасида учрашув ўтказилди.
“Яшил” инвестициялар, хусусан, чиқинди ва карбон ташламаларни ҳисоблаш тизими соҳасига хорижий инвесторларни жалб қилиш ҳамда маҳаллий тадбиркорлар учун давлат-хусусий шерикчилиги тизимини халқаро стандартларга ва принципларга асосан оптималлаштириш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ЕИК халқаро экспертлари томонидан қайта кўриб чиқилиши бўйича келишувга эришилди.
Шаҳарларда ҳавонинг ифлосланиши юқори даражага кўтарилганини ҳисобга олган ҳолда Ҳаво конвенцияси котиби билан конвенцияга аъзо бўлиш истиқболлари ва ратификация даврида халқаро методология, ҳуқуқий инструментлар ва илғор тажриба асосида ҳаво сифатини яхшилаш учун чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқишга келишилди.
ЕИКнинг “Шаҳарларда дарахтлар” ташаббусига “Яшил макон” доирасида экилган дарахтлар статистикасини интеграция қилиш ва Ўзбекистоннинг йирик шаҳарларини Европа шаҳарлари қаторида яшил қопламалар тизимига киритишга келишилди.