Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина қуролли кучлари Киев узра бошқарувни йўқотган Bayraktar'ни уриб туширди
Украина ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондонлиги Киев осмонида бошқарувни йўқотган Bayraktar учувчисиз учиш аппаратини (УУА) уриб туширди, деб хабар берди Украина қўмондонлик.
"4 май куни соат 20:00 лар атрофида Киев вилоятида режалаштирилган парвоз вақтида Bayraktar УУА бошқарувни йўқотди. УУАнинг пойтахт осмонида назоратсиз қолиши нохуш оқибатларга олиб келиши мумкинлиги сабабли мобил ўт очиш гуруҳларидан фойдаланишга қарор қилинди. Нишон йўқ қилинди. Афсуски, бу техника ва бундай ҳолатлар рўй бермоқда. Гап техник носозлик ҳақида кетаётган бўлиши мумкин, сабаблари аниқланмоқда”, — дейилади қўмондонлик хабарида.
Украина пойтахти мэри Виталий Кличконинг сўзларига кўра, Киевнинг Соломенский туманидаги тўрт қаватли савдо марказининг биринчи қаватида вайроналарнинг қулаши ёнғинга сабаб бўлган.
Портлаш тўлқини бинонинг декоратив ташқи элементларини ва 150 квадрат метргача бўлган майдондаги ойналарни синдирди, деб ёзади Кличко. УУА бўлаклари қулаган жойда ёнғин тезда ўчирилди.
Мавзуга оид
21:37 / 16.07.2026
Сергей Корецкий Украинанинг янги бош вазири этиб тайинланди
20:14 / 16.07.2026
Зеленский яна мудофаа вазирини алмаштирмоқда. Бу намойишларга сабаб бўлди
09:06 / 16.07.2026
Федоров Украина мудофаа вазири лавозимини тарк этди
08:58 / 16.07.2026