Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 25 минг доллар эвазига АҚШга ишга жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди
Америка Қўшма Штатларига ишга жўнатишни ваъда қилган шахслар ушланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, “L.” МЧЖ раҳбари М.У. ва бошқалар фуқаро З.С.ни танишлари ёрдамида расмий виза ҳужжатларисиз Туркия ва Мексика давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига ишга жўнатиш эвазига 25 000 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
20:27
Трамп АҚШ Ҳўрмуз бўғозидан кемаларнинг ўтиши учун ҳақ олишини эълон қилди
10:40
Штайнмайер: Европа Россия ва АҚШнинг «шафқатсизлик сиёсати»га ўз модели билан жавоб бериши керак
10:10
АҚШ Ҳўрмуз бўғози ҳудудида Эронга янги зарбалар берди
10:56 / 11.07.2026