Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зангиотада газдан ноқонуний фойдаланган ерости балиқ етиштириш цехи топилди
Тошкент вилоятида ерости балиқ етиштириш цехи топилди. Бу ҳақда "Ҳудудгазтаъминот" матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, "Ҳудудгаз Тошкент" газ таъминоти филиали ходимлари Зангиота тумани “Улуғбек” МФЙ ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш объектининг газ таъминоти тизимини ўрганиб чиққан.
Жараёнда масъулияти чекланган жамиятлардан бирининг биносида балиқларни етиштириш учун сунъий сув ҳавзалари (ҳовузлар) қурилганлиги аниқланди.
Хабарда айтилишича, ушбу ҳовузлардаги сувни иситиш учун иситиш тизими ўтказилганлиги ва табиий газ ноқонуний равишда ишлатилгани маълум бўлган.
Ушбу ҳолат юзасидан далолатнома тузилган ва 756 миллион сўмлик газ ҳажмлари дастлабки ҳисоб-китоб қилинган. Барча ҳужжатлар Тошкент вилоят прокуратурасига топширилган.
Мавзуга оид
22:18 / 04.06.2026
Зангиотадаги темирйўл кесишмаси ўрнида йўл ўтказгич қурилади
09:00 / 10.05.2026
Бекор бўлган пешлавҳа “солиғи”, anti-SLAPP зарурати ва ССВда истеъфолар — ҳафта дайжести
22:31 / 05.05.2026
Март ойида 2,7 млрд куб газ қазиб олинди. Бу ўтган йилнинг мос давридагидан 30 фоизга кам
19:41 / 03.05.2026