ЕИ янги санкциялари санкцияларни четлаб ўтишни чеклашга қаратилган
ЕИнинг Россияга қарши санкцияларининг ўн биринчи пакетини муҳокама қилиш 10 май куни бошланади. Брюссел санкциялардаги бўшлиқларни ёпиш ниятида ва бунинг учун янги ёндашув тайёрламоқда. Шу муносабат билан муҳокама чўзилиб кетиши мумкин.
Европа Иттифоқи Украинага ҳужуми учун Россияга қарши жорий қилинган санкциялардаги бўшлиқларни ёпиш ниятида. "Янги пакет санкцияларга риоя қилиш, уларнинг самарадорлиги ва биз санкцияларни четлаб ўтишдан қандай қочишимиз мумкинлиги ҳақида бўлади. Пакет Россияга экспортга қаратилади, - деди 8 май, душанба куни Брюсселда Европа комиссияси вакили Эрик Мамер. - Биз Россия бошқа мамлакатлардан импорт олмаслигини таъминлашни истаймиз".
Унинг қайд этишича, Еврокомиссиянинг Россияга қарши санкцияларнинг ўн биринчи пакети бўйича таклифи 5 май куни Европа Иттифоқи мамлакатларига юборилган. Кейинги босқич 10 май куни Европа Иттифоқи элчилари даражасида ушбу таклифнинг биринчи муҳокамаси бўлади.
ЕИнинг яна бир расмийси DW нашрига бу Европа Иттифоқи учун санкцияларга янгича ёндашув эканлигини, шунинг учун бу борада узоқроқ муҳокама кутилаётганини тушунтирди. Хусусан, Москвага санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам берадиган турли хил субъектларга нисбатан жазо чоралари муҳокама қилинади.
Айрим европалик дипломатларнинг тан олишича, ЕИ мамлакатлари Россияга қарши жазо чораларини келишиб олиши қийинлашиб бормоқда.
Reuters хабарига кўра, Еврокомиссия Хитойнинг бир нечта компанияларини санкциялар рўйхатига киритиш ва санкцияларни четлаб ўтишда иштирок этган деб ҳисобланган давлатларга экспортни чеклашни таклиф қилган. Шунингдек, бир қанча манбалар рўйхатга Туркия, БАА, шунингдек, Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари остидаги товарлар импорти кескин ўсган Марказий Осиё ва Кавказ мамлакатларидаги компанияларни киритиш таклиф қилинаётганини айтди.
Мавзуга оид
11:29 / 06.11.2024
Украинага ёрдам: ЕИ АҚШ сайловлари натижаларини кутмоқда
10:08 / 06.11.2024
ЕИдаги ёнувчи посилкалар: Литвада гумондорлар ушланди
12:30 / 05.11.2024
Жанубий Корея ва ЕИ КХДР аскарлари Россияга юборилганини қоралади
10:30 / 05.11.2024