Нашрнинг ёзишича, Вашингтон бундай ракеталарни етказиб бермайди ва Оқ уй расмийлари энди “енгиллик билан нафас олмоқда”, чунки уларнинг фикрича, бу Украинага ATACMS тизими етказиб берилишини талаб қилган танқидчиларни тинчлантиради.
Лондон аввалроқ Киевга 300 км масофага учадиган ракеталарни етказиб беришга қарор қилган - бу АҚШнинг ATACMS талабларига мос келади.
"Бизнинг ATACMS бўйича сиёсатимиз ўзгармади", деди Politico суҳбатдошларидан бири.
Нашрнинг ёзишича, бунинг ўрнига Вашингтон ҳаво ҳужумидан мудофаа воситалари, ўқ-дорилар ва жиҳозларни етказиб беришда давом этади.


















