Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда СССР байроғи остида юриш ўтказилди
Тадбирда юздан ортиқ одам иштирок этгани айтиляпти. Улар «Сталинга ура» дея ҳайқиришган.
Тошкент шаҳрида 9 май куни бир гуруҳ шахслар «Биродарлар қабристони»да СССР ва Ўзбекистон ССР байроғи остида юриш қилди. Бу ҳақда ўзбекистонлик блогер Никита Макаренко хабар берди.
«Кеча Братскихда («Биродарлар қабристони») жиддий тарзда «ўртоқ Сталинга ура!» хитоблари ва Ўзбекистон ССР байроғи остида юриш қилишди. Қодирий, Фитрат ва бошқа минглаб юртдошларимизнинг қотили учун урами?», деб ёзди блогер.
Хабарга илова қилинган видеолавҳада совет жангчиси формасини кийган ва қўлида қизил байроқ ушлаган йигитнинг «Товарищу Сталину ура» (Ўртоқ Сталинга ура), «Генералиссимусу победителю ура» (Ғолиб генералиссимусга ура) деб бақирганини, юриш қилаётганлар эса хитобни такрорлаганини кўриш мумкин.
Шу билан бирга, юришда иштирок этганлар орасида вояга етмаган болалар ҳам кўзга ташланади.
Блогернинг таъкидлашича, юришда 100-200 атрофида одам иштирок этган.
«Фақат бир нарса қувонтиради — Сталиннинг ашаддий мухлислари у қадар кўп тўплангани йўқ — 100-200 атрофида», деб ёзди у.
Тошкент шаҳар маъмурияти, пойтахт Ички ишлар бош бошқармаси ва бошқа масъул идоралар ҳозирча воқеага расмий муносабат билдирмади.
Мавзуга оид
22:10 / 11.07.2026
Тошкент Осиёдаги яшаш учун энг қиммат шаҳарлар рейтингида 74-ўринда қайд этилди
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
18:20 / 04.07.2026
Тошкентнинг ҳар бир туманида 15-20 тадан жамоат ҳожатхоналари қурилади
17:57 / 04.07.2026