Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ G7 саммитида Россияга қарши янги санкцияларни эълон қилади
Хиросимада тақдим этиладиган янги чекловлар пакети доирасида АҚШ Россия ва учинчи давлатлардан яна 70 та ташкилот экспортини тўхтатади. 300 нафар жисмоний шахслар, компаниялар, кемалар ва самолётлар ҳам санкциялар остида қолади.
18 май, пайшанба куни АҚШ маъмуриятининг юқори мартабали мулозимларидан бири Россиянинг Украинадаги урушига жавобан АҚШ Япониядаги G7 саммитида янги санкциялар пакетини тақдим этиши ҳақида хабар берди. G7 бошқа давлатлари ҳам ўз чекловларини эълон қилади.
"Катта еттилик"нинг барча аъзолари янги санкциялар жорий этишга ва экспорт назоратини кучайтиришга тайёргарлик кўрмоқда. Ҳамкорлар нима қилаётгани ҳақида батафсил маълумот бермайман, аммо Қўшма Штатлар ўзининг муҳим чора-тадбирлар пакетини тақдим этади", - дея Оқ уй матбуоти амалдорга иқтибос келтирган ҳолда хабар берди.
Расмийнинг сўзларига кўра, санкциялар Россия Федерацияси томонидан олиб кириладиган "жанг майдони учун муҳим аҳамиятга эга" товарлар тоифаларига жиддий чекловлар, шунингдек, Россия ва учинчи давлатлардан 70 га яқин ташкилотни товарларни Америка Қўшма Штатларидан импорт қилиш имкониятидан уларни АҚШ Савдо вазирлигининг қора рўйхатига киритиш орқали маҳрум этишни ўз ичига олади.
Бундан ташқари, АҚШ 300 дан ортиқ жисмоний шахслар, компаниялар, кемалар ва самолётларга қарши санкциялар эълон қилади. Ушбу чора-тадбирлар "молиявий воситачилар", Россиянинг келажакдаги энергия ва тоғ-кон қувватлари ва "урушни қўллаб-қувватлашга ёрдам берадиган бошқа субъектлар" ҳаракатларига нисбатан аллақачон киритилган чекловларни четлаб ўтишга қаратилган бўлади, деди маъмурият расмийси.
Мавзуга оид
22:16 / 18.06.2026
АҚШ вице-президенти Ҳўрмуз бўғози блокадаси очилганини эълон қилди
21:12 / 18.06.2026
Нефть нархи АҚШ ва Эрон уруши бошланганидан бери энг паст даражага тушди
13:35 / 18.06.2026
АҚШ-Эрон президентлари ўзаро англашув меморандумини имзолади
10:00 / 18.06.2026