Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Автотранспортни божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартибига қўшимча киритилади
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг “Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга қўшимча киритиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Президентнинг “2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистон Тараққиёт стратегиясини “инсонга эътибор ва сифатли таълим йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармони 11-бандида 2023 йил 1 апрелдан бошлаб Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома амал қилиш муддати давомида чет эл фуқаролари хориждан олиб келинган шахсий автотранспорт воситасини олиб чиқиб кетиш муддатини узрли сабабларга кўра ўтказиб юборганда, қонунчилик ҳужжатларида белгиланган йиғимни тўлашдан озод этилиши тасдиқланган.
Мазкур қарор лойиҳаси билан Давлат божхона қўмитаси ва Ички ишлар вазирлиги қарори билан тасдиқланган Божхона чегарасидан олиб ўтилаётган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 20-бандига қуйидагиларни назарда тутувчи қўшимча киритилмоқда:
Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома мавжуд бўлган ҳолларда тасдиқноманинг амал қилиш муддати даври учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган йиғимни тўлашдан озод этиш;
20-банд бешинчи хатбошида назарда тутилган ҳолат бўйича чет эл фуқаролари Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига доир тасдиқнома муддати якунлангунига қадар республика ҳудудидан автотранспорт воситасини олиб чиқиб кетмаган ёки божхона органлари томонидан белгиланадиган жойларда вақтинча сақлаш учун божхона органларига мурожаат қилмаган тақдирда, низом 16-бандида кўрсатилган йиғимни бир календар йил давомида тўқсон календар кундан ортиқ муддат учун тўлиқ ундириш.
Мавзуга оид
08:35 / 19.03.2026
Автотранспортларга ёнилғи бериш тартиби янгиланиши мумкин
09:13 / 06.03.2026
Хорижий автоуловлар учун “тонировка” бўйича янги тартиб жорий этилди
09:35 / 06.01.2026
Ижара хизматларининг ярмига яқини автомобил ижараси ҳиссасига тўғри келди
07:22 / 05.09.2025