Тошкент вилоятида 2 та автомобилни олиб қочган шахс ушланди
Тошкент вилояти ИИББ Тезкор қидирув хизмати ходимлари томонидан вилоят ҳудудида иккита транспорт воситаларини олиб қочган шахс аниқланди.
2023 йилнинг 10 май куни соат 20:20 ларда Тошкент вилояти ИИББ 102 хизматига “ВАЗ21013” русумли автоуловини эшикларини ёпмасдан, калитини ҳам ўзида қолдирган фуқаро қайтиб чиққанида, автомобили жойида йўқлигини маълум қилган.
Худди шундай ҳолат 12 май куни Қуйи Чирчиқ туманида ҳам содир бўлган. Сергели маҳалласи ҳудудида жойлашган дала майдонида фуқаро ўзига тегишли бўлган “Нексия” автомашинасини номаълум томонга олиб қочиб кетилганлигини маълум қилган. Бу икки ҳолат ўртасида ўзаро боғлиқлик мавжудлиги бўйича дастлабки хулосалар олиниб, тезкор қидирув тадбирлари жадаллаштирилган.
Қуйи Чирчиқ туман Ички ишлар бўлими тезкор ходимлари томонидан ўтказилган тадбирлар давомида “Нексия” автомашинасини 1991 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, Паркент туманида рўйхатга олинган, фуқаролиги бўлмаган шахс олиб қочганлиги аниқланиб, у далилий ашёлар билан ушланган.
Олиб борилган суриштирув ишлари давомида, ушбу шахс жорий йилнинг 10 май куни Нурафшон шаҳрида “ВАЗ21013” русумли автомашинани ҳам олиб қочиб кетганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда гумонланувчини бошқа жиноятларга алоқадорлигини текшириш мақсадида қўшимча суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
07:31 / 12.11.2024
Октябрда айрим автомобиллар нархи бироз пасайди
13:38 / 08.11.2024
Миср Тошкент вилоятида кўчмас мулк соҳасига инвестиция киритмоқчи
21:15 / 07.11.2024
Тошкент вилоятида иситиш мавсуми 8 ноябрдан бошланади
11:53 / 06.11.2024