2023 йилнинг 16 май куни пойтахтимиздаги энг ҳашаматли меҳмонхоналардан бири – InterContinental’да янги моделлар тақдимоти бўлиб ўтди.

Infinix компанияси HOT 30 Play ва НОТ 30i моделларини ўз ичига олган янги HOT 30 смартфонлар сериясини расман тақдим этди. HOT 30 серияси процессор, экран, зарядлаш ва видео функцияларида катта янгиланишларга дуч келди. Ушбу янгиланишлар HOT 30 сериясини бошқа ўйин телефонларидан ажратиб туради. Хусусан, HOT 30 Play, масалан, катта оператив хотира (16 GBʼгача RAM) ва ўрнатилган (128 GB ROM) хотираси, катта аккумулятор сиғими (6000 mAh) ва аъло сифатли (90 Hz 6.82" HD+) катта экранга эга. Шу билан бирга HOT 30i катта оператив хотира (16 GBʼгача RAM) ва ўрнатилган (128 GB ROM) хотираси, ажойиб камераси (50 MP) ва аъло сифатли катта (90 Hz 6.6" HD+) экранга эга.

“Infinix’да биз ёш мижозларимизнинг эҳтиёжларини тушунишга катта аҳамият берамиз ва мобил телефонларимизни ривожлантиришда инновацияларга интиламиз. Ўзбекистонда HOT 30 Play ва HOT 30i моделлари билан тақдим этилган HOT 30 серияси бизда катта ҳажмдаги оператив хотира, юқори сиғимли батареялар, ёрқин HD экранлар, кучли ўйин процессорлари, катта ҳажмдаги ички хотира ва тез зарядлашга эга”, – дея таъкидлади Infinix Mobility компаниясининг Ўзбекистондаги каунтри-директори Дженг Фейда.

“Бу хусусиятлар мобил ўйинларни кейинги босқичга олиб чиқишига ишонамиз. Бундан ташқари, HOT 30 серияси рақобатбардош нархга эга, бу юқори сифатли мобил қурилмаларни қидираётган ҳар бир ёш фойдаланувчини ҳайратда қолдиришига аминмиз”, — деди Infinix Mobility компаниясининг МДҲ мамлакатлари бўйича маркетинг директори Ирода Хасанова.