16:30 / 23.05.2023
17880

Uzum экотизими «Йил бренди 2022» тақдирлаш маросими доирасида энг кўп совринларга эга бўлди

Фото: Uzum Market

20 май куни Ўзбекистон Маркетинг уюшмаси ҳар йилги «Йил бренди 2022» мукофоти ғолибларини тақдирлади. «Йил бренди» маркетинг ва реклама соҳасидаги ютуқлар учун олтинчи марта топширилмоқда. Бу йил мукофот 25 та номинация бўйича 550 000 дан зиёд истеъмолчининг очиқ овоз бериши якунлари бўйича, шунингдек Ўзбекистон маркетинг уюшмасининг 200 дан ортиқ ҳамкори ва етакчи экспертлари онлайн овоз беришига кўра тақдим этилди.

Uzum экотизими тўртта соврин соҳиби бўлди, улардан иккитаси Uzum Market маркетплейсига насиб этди. Uzum Market «Чакана савдо – маркетплейс» тоифасида истеъмолчилар танловининг, «Чакана савдо» тоифасида экспертлар овоз беришининг ғолиби бўлди. Экспертлар фикрига кўра, Uzum экотизими «Ахборот технологиялари ва ечимлари» тоифасида йил бренди бўлган бўлса, Uzum Bank – «Банклар, молия институтлари ва суғурталаш» тоифасида энг яхши бренд бўлди.

Шунингдек, Ўзбекистон маркетинг уюшмаси ҳамкорлари ва экспертлари Uzum Bank Бошқаруви раиси Сергей Гимадиевни Ўзбекистонда маркетингни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун тақдирладилар. 

«Uzum бренди Ўзбекистон бозорига 2022 йилда кириб келганига энди бир неча ой бўлган эса-да, истеъмолчилар ва экспертлар экотизимимизнинг афзалликларини муносиб баҳолай олишганидан жуда фахрланамиз», - дея қайд этади Uzum экотизими CEOси Жасур Жумаев. «Uzum ҳар бир ечим ва сервиси билан фойдаланувчиларимиз ҳаётини қулайроқ, реклама кампанияларимизни ёрқинроқ қилишга интилади!»

Реклама

Top