Ўзбекистон | 16:38 / 24.05.2023
19962
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Сингапур ўртасида 7 та ҳамкорлик ҳужжати имзоланди

Фото: Президент матбуот хизмати

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Сингапур президенти Ҳалима Яқуб ҳузурида икки томонлама ҳужжатларни алмашиш маросими бўлиб ўтди.

Ташриф давомида қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:

  • Ўзбекистон ҳукумати ва Сингапур ҳукумати ўртасида 2023-2026 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ва Сингапур Ички ишлар вазирлиги ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • Ўзбекистон Адлия вазирлиги ва Сингапур Адлия вазирлиги ўртасида 2023-2024 йилларга мўлжалланган ҳамкорлик дастури;
  • Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги ва Сингапур Савдо ва саноат вазирлиги ҳузуридаги Сингапур туризм бошқармаси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум;
  • Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги ва Сингапур туризм агентликлари миллий ассоциацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим;
  • Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ва Сингапур ҳамкорлик агентлиги ўртасида тадбиркорликни ривожлантириш, “яшил” иқтисодиёт соҳасидаги қўшма фаолият тўғрисида ҳамкорлик битими;
  • Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги ва Сингапур Бизнес федерацияси ўртасида ҳамкорлик тўғрисида меморандум.

 

Мавзуга оид